Latest news

19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  1 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  5 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  10 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  5 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  47 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15

Илк ўйинга 22 кун қолганда Шавкат Муллажонов билан суҳбат News

Илк ўйинга 22 кун қолганда Шавкат Муллажонов билан суҳбат

БААда эканлигимдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилган ҳолда, бугундан бошлаб Осиё Кубогига қадар ҳар куни МТЖ футболчилари билан суҳбатлашамиз.

Биринчилардан бўлиб Шавкат Муллажоновга мурожаат қилдик. Муллажонов учун бу иккинчи Осиё Кубоги бўлади. Ёдингиздан чиқмаган бўлса керак, Қатардаги муваффақиятли ўйинларидан сўнг у илк маротаба хориж чемпионатида тўп тепиш имкониятига эга бўлган эди. Бугунда "Локомотив" сафида ҳаракат қилаётган ҳимоячи Осиё Кубоги доирасидан ўрин олган тайёргарчилик ҳақида шундай дейди:


"Ўзбекистон кубогининг финалидан кейин бир ҳафта дам олган ҳолда терма жамоамиз машғулотларига қўшилдик. БААдаги дастлабки йиғинда жисмоний ҳолатимиз устида иш олиб борилди. Бу Осиё Кубогидан аввал ўта муҳим бўлган этап. Шунинг учун барчамиз бирдек меҳнат қиляпмиз", - дейди Муллажонов.


- Александр Волков жисмоний ҳолатларингизга маъсул шахс ҳисобланади, унинг иш услуби аввалгиларникидан қанчалик фарқ қилади?

- Жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассислар кўп ва уларнинг ҳар бирининг ўзининг иш услуби бор. Ҳамманинг мақсади битта, жисмоний зўриқиш бериб футболчини тайёрлаш. Айни пайтда жамоамизни жисмонан тайёр десак ҳам бўлади. 


- Тўхтахўжаевнинг дисквалификацияси туфайли ўртоқлик ўйинларида марказий ҳимоя Сизга топшириляпти. Умуман олганда ҳимояни турли нуқталарида ҳаракат қиласиз, бунга тайёрмисиз?

- Бугунги футболда қанот ҳимоячилари ҳужум ташкил қилувчи футболчи сифатида ҳаракат қиляптилар. Марказий ҳимоячи эса ўртани ушлаши лозим. Терма жамоада асосан ўрта чизиқда ўйнаганлигим учун мослашишим осон. Ўнг қанотда ҳам тўп тепишни унутмаганман, МТЖда 2та ўйинда шу нуқтада ҳаракат қилган эдим.


- Осиё Кубоги - 2011га ҳам 4 йил бўлди, аввалги мусобақа билан бугунги кунни анча вақт боғлаб турибди...

- 4 ёшга улғайдик. Шунга монанд тўрт йиллик тажрибага ҳам эга бўлдик. Аввалги сафар ярим финалга қадар борганлигимиз учун кўплаб скаутларнинг назарига тушган эдик. Бу турнирга ҳам камида шу натижага эришиш учун борамиз. Осиё Кубоги катта форум эканлигини яхши биламиз. 


- Ҳудди биз каби бошқа жамоаларни ҳам тажрибаси ошиб боряпти. Осиёда ҳам Жанубий Корея ва Японияни инобатга олмасангиз, улардан пастдаги деярли барча жамоаларнинг кучлари тенглашиб боряпти...

- Аввалгидек енгил ўйинлар йўқ. Осиё Кубогида 16та жамоа қатнашса, барчаси яхши. Бизни гуруҳ менимча энг қизиқарлиси бўлса керак. Тўртта жамоа ҳам бир хил кучга эга. Яққол фаворит ҳам аутсайдер ҳам йўқ. Ҳар бир турда йўқотиладиган чемпионат турнир билан хайрлашишга тенг. Шунинг учун қоқилишга ҳаққимиз йўқ.


- Ҳаттоки Фаластин ҳам етакчиларга қарши ўйнай оляпти тўғрими, биз ҳам шундай Японияга қарши ўйнай оламизми?

- Биз ҳам уларга қарши сўнгги ўйинларни яхши ўтказдик деб ўйлайман.


- Тўғри, аммо уларга керак бўлган ўйинларда очкони биз эмас, рақибларимиз олишади?

- Ҳақиқатдан ҳам Осиё чемпионатида йўқотилган очколарни қайтариб бўлмайди. Саралаш ўйинларида йўқотган очкони кейинги баҳсларда қайтариб олиш мумкин. Аммо қисқа турнирларда эмас.


- Мусобақада қайси жамоалар сиз учун қизиқ?

- БАА ва Иордания яхши ўйнаса керак. БААнинг бу авлоди кўп йиллар давомида шакилланиб келяпти.


- Арабларни икки хилда кўрамиз. Масалан, Ироқ ва Саудия Арабистони азалдан ўз жамоасига эга бўлиб келган, Қатар эса асосан четдан келган футболчилар ёрдамида натижага эришмоқчи. Уларнинг қай бири билан ўйнаш қизиқ?

- Саудия Арабистони биз каби техникага таяниб ўйнайдиган терма жамоа. Ўзингиз айтганингидек аввалдан ўз даражасига эга бўлган терма жамоа ҳисобланади. Форс Кўрфази Кубогида ҳам уларни ўйинини кўрдик, Қатардан яхшироқ ҳаракат қилдилар.


- Иордания ва Ироққа қарши кечадиган ўйинлар билан Осиё Кубогига бора оламизми?

- Гуруҳдаги асосий рақиб Саудия Арабистони. Шундай экан, бу икки терма жамоага қарши ўйин биз учун муҳим. Қолаверса, бу икки терма жамоа сўнгги йилларда мутахассислар эътиборини қозониб келишяпти.


- Шавкат Муллажонов Осиё Кубогига тайёрми?

- Декабрь ойида 5та ўйин ўтказамиз. Австралияда яна битта ўйин бўлади. Жами 6та учрашув айни муддао. Нафақат мен, бакли жамоадошларим ҳам тайёрлар деб ҳисоблай оламан. Дастлабки иккита ўйин билан жисмонан тўйинган бўлсак, кейинги тўрттасида тактик ва техник жиҳатдан ўсишга эришамиз.


Нодирхўжа Юлдашев 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика