Latest news

17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  8 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  10 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  10 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  28

Илҳом Ҳамроев : “Сўғдиёна” бундан ортиғига қодир” News

Илҳом Ҳамроев : “Сўғдиёна” бундан ортиғига қодир”

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 17-турида “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилди. Дастлабки учрашувда дуранг натижа қайд этилган бўлса, иккинчи ўйинда жамоамиз иродали ғалабага эришди.

Мазкур баҳсда ўз голлари билан “Сўғдиёна”нинг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган Илҳом Хамроев ўйин якунлангач, ўз фикрлари билан ўртоқлашди

- Кечаги ўйинда кўп хатоларга йўл қўйдик. Бугун эса ўша хатолардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда иродали ғалабага эришдик. Билсангиз керак, “Сўғдиёна” футзал жамоаси таркибига давралар оралиғида қўшилдим. Бу ерда жамоадагилар мени жуда илиқ кутиб олди. Жамоадаги ички  муҳит аъло даражада дейиш мумкин. Майдонда биз ҳар доим бир-биримизни тушунган холда, жипслашиб харакат қиламиз. Жиззахда футзалга жуда катта эътибор беришади.  Рахбарият ва мураббийлар штабининг олиб бораётган иши “Сўғдиёна”ни бундан ортиғига қодир эканлигини англатади. Келгуси мавсумда медаллар учун курашамиз.

- Яна бугунги ўйинга қайтадиган бўлсак, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Залдаги ушбу муҳит бизни фақат олдинга чорлади.  Яна қайтараман, Жиззахда футзални жуда ардоқлашади. Шу сабабли ҳам бундай жамоада, бундай ажойиб муҳитда ўйнаш ҳар доим ёқимли.

- Кейинги турда “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб борамиз. Диққат эътиборимизни ушбу ўйинга қаратамиз –дея сўзини якунлади Илҳом Ҳамроев.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика