Latest news

01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  0 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  1 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  2 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  6 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  6 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  17 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   5 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2

Илҳом Шомуродов: “Жароҳатим у қадар жиддий эмас” News

Илҳом Шомуродов: “Жароҳатим у қадар жиддий эмас”

Хабарингиз бўлса керак, олий лиганинг 18-турида “Насаф” жамоаси “Локомотив” майдонига сафар уюштирди. Марказий ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида қаршиликлар билан жой алмашди. Мазкур ўйиннинг иккинчи таймида “аждарлар”нинг маҳоратли ҳужумчиси Илҳом Шомуродов оёғидан жароҳат олиб, майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди.
Эртага эса “Насаф” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилади. 25 сентябрь куни эса қаршиликларнинг Тошкентда ўтадиган Кубок финалида “Бунёдкор”га қарши финал ўйин кутиб турибди.

Мазкур бўлажак муҳим ўйинларга қадар Шомуродов ўзини тиклаб оладими ёки “Насаф” бош мураббийи олдида бу борада муаммо келиб чиқадими? Бунга аниқлик киритиш мақсадида ҳужумчининг ўзи билан суҳбатлашдик.

- “Локо” билан ўйиннинг иккинчи бўлим бошларида оёғимнинг тўпиғидан жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлдим. Шу боис учрашув ҳақида аниқ бир нима айтишим қийин – дейди Илҳом Шомуродов.

- Ўша вазиятни қандай тушунтириб бера оласиз?

- Майдоннинг ҳар бир қарич ерида жиддий кураш кечди. Сабаби ўйиннинг аҳамияти ҳар иккала жамоа учун ҳам юқори эди. Жароҳат олган пайтимда эса, “Локомотив”нинг легионер ўйинчиси Оника билан тўп учун курашда, молдавиялик футболчи тўпни олиб қўйиш истагида “подкат” ташлади, шунда мен оёғимни кўтариб, сакрай олмадим. Футболчининг жон жаҳди билан ташлашаниши натижасида оёғимнинг тўпиғи лат еди. Шифокорларимиз шундан сўнг, мураббийларга мени бошқа футболчига алмаштиришларини сўради ва мени шу оннинг ўзидаёқ стадиондан тўғри, шаҳардаги клиник шифохонага олиб борди. У ерда малакали шифокорлар оёғимни лат еган жойини рентган қилди ва шундан сўнг маълум бўлдики, жароҳат у қадар жиддий эмас.

- Лекин шунга қарамай, оёғингизга гипс қўйишгани ҳақида маълумот олдик...

- Тўғри, гарчи оёғим синмаган бўлсада, шифокорлар маълум муддатга гипс қўйишни маъқул топишди. 4 кун ўтиб эса уни олиб ташлашди. Шундан сўнг, оёғимнинг ўша жойини даволаб боряпмиз. Насиб қилса, бугундан енгил машғулотларга қиришаман.

- Илгари ҳам бундай жароҳатларга дуч келганмисиз?

- Йўқ, бу биринчиси эди. Умид қиламанки, сўнггиси бўлиб қолади.

- “Насаф”ни олдинда қийин ўйинлар кутиб турибди. Яъни эртага миллий чемпионат доирасидан ўрин олган, “Пахтакор”га қарши баҳс бор. Қаршидаги ушбу ўйиндан сўнг, жамоангиз 25 сентябрь куни Тошкентда “Бунёдкор” билан Кубок финалида ҳисоб китоб қилади. Бўлажак учрашувларда “Насаф”га ёрдам бера олмаслик эхтимоли бор экан-да?

- Афсуски ўз майдонимизда “Пахтакор”га қарши ўтадиган баҳсда майдонга туша олмайман. Бу ўйинга оз муддат қолди ва унгача тикланиш қийин кечади. Лекин насиб қилса, Кубок финалида ўйнашни ният қиляпман. “Бунёдкор” билан ўйинга қадар машғулотларда ишлаб, ўйнаш учун тайёр холатга қайтаман. Чунки бундай финал ўйинларида иштирок этишни барча футболчи орзу қилади. Шу боис мен ҳам 25 сентябрга қадар спорт формамни тиклаб боришга ҳаракат қиламан.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика