Latest news

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  36 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  121 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  10 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  8 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  5 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  4 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  29 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  152 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Илҳом Шарипов "Динамо"дан кетди News

Илҳом Шарипов "Динамо"дан кетди

Tags :  Динамо
13 июнь куни «Динамо» жамоаси қароргоҳида клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Самарқанд шаҳар ҳокими, «Динамо» ПФК президенти Бобурмирзо Облоқулов, Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев иштирок этишди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

«Динамо» клуби бош менежери лавозимида ишлаб келган Илҳом Шарипов ўз аризасига биноан жамоа раҳбарлигини тарк этди. 

Вилоят ва клуб раҳбарияти томонидан Учқун Қобилов «Динамо» ПФК жамоаси бошлиғи сифатида таништирилди.

«Динамо» ПФК жамоаси клубдаги фаолияти учун Илҳом Шариповга миннатдорчилик билдириб, унинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади. 

Маълумот учун, клуб ва вилоят раҳбарияти «Динамо» жамоаси бош мураббийлиги учун номзод мураббийлар билан музокара олиб бормоқда. Бу борада бир қарорга келинса, клуб томонидан эълон қилинади.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика