Latest news

20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  6 19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  23 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  389 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  5 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11

Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз" News

Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Хоразм" (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда қўлга киритилган ғалаба билан клуб раҳбариятини, жамоа футболчилари ва мухлисларини табриклайман. Бугундан "Истиқлол" стадионига қўйилган дисквалификация якунига етди. Стадионга келиб қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдормиз. Бугунги ғалабани уларга бағишлаймиз.

Бугун йигитлар биз танлаган ўйин услубини аъло даражада бажаришди. Биринчи бўлимнинг 10-дақиқасида ҳисоб 3:0 кўринишига келганди. Шундан сўнг ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғимиз озгина бўшашиб қолди. Шу сабаб гол ўтказиб юбордик. Танаффусда, кийиниш хонасида футболчилар билан бу борада гаплашдик. Йигитларга раҳмат айтаман, улар иккинчи бўлимда фаол ҳаракат қилиб, рақиб дарвозасига яна 2 та тўп киритишнинг уддасидан чиқишди.

- "Истиқлол" жамоаси билан бўлиб ўтган учрашув натижаси бекор қилинди. Бу холатга муносабатингиз қандай? Шунингдек, ушбу жамоадан "Нефтчи"га жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар борми?

- "Истиқлол" жамоаси 4 та турдан сўнг мусобақани тарк этди, афсус. Улар билан ўйинда 3 очкони қўлга киритган эдик, бу натижа бекор қилинди. Бошқа чорамиз йўқ, энди навбатдаги тур учрашувларига жиддий тайёргарлик кўрамиз. "Истиқлол" билан қийин ўйин бўлганди, яхши жамоа эди. Нега мусобақани тарк этди, ҳайронман. Ўша ўйинда қўлга киритилган 3 очкони йўқотдик, лекин бугун ғалаба қозониб, ўша очколар ўрнини тўлдирдик. Бизда ҳозирда 25 нафар футболчи бор, фикримча, ушбу футболчилар билан мавсумни якунлаймиз. Аввал ҳам айтганман, икки нафар ёш футболчини кузатяпмиз. Улар терма жамоа аъзоси бўлган иқтидорли футболчилар ҳисобланишади. Балки ҳаммаси яхши кўринишда давом этса, трансферлар ойнаси очилган вақтда уларни таркибга қўшиб олармиз.

- Кўпчилик мухлислар жамоа ҳужумчиси Отабек Зокировнинг майдонга туширилмаётгани сабаби билан қизиқишмоқда. Бунга қандай изох берасиз?

- Отабек Зокиров иқтидорли ва яхши савиядаги ҳужумчи ҳисобланади. Мавсум аввалида унда 2-3 жамоадан таклифлар бор эди, қўйиб юборганим йўқ. Ҳали чемпионат узун, олдинда Кубок баҳслари ҳам бор. Албатта ротация қилиб, кейинги ўйинларда Зокировга ҳам имконият берамиз.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика