Latest news

12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2

Илҳом Мўминжонов: "Раҳбарият 7-8 ўринларни эгаллашни олдимизга вазифа этиб белигалаган" News

Илҳом Мўминжонов: "Раҳбарият 7-8 ўринларни эгаллашни олдимизга вазифа этиб белигалаган"

"Навбаҳор" - "Бухоро" (1:0) учрашувиан сўнг мезбонлар устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.

"Аламли иккита мағлубиятдан сўнг биз бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди. Мухлисларимиз олдида юзимизни ёруғ қилишимиз талаб этиларди. Қолаверса олдимизга қўйилган мақсаддан ортда қолаётганимиз сабабли бугунги муваффақият сув ва хаводек зарур эди. Йигитларга катта рахмат айтмоқчиман. Мухлислар жанговар ўйин гувохига айланишди. Ўз майдонимизда ютқазмаётганимиз бизни хурсанд қилиб турибди. Наманган халқи олдида ижобий натижаларни қайд этишда давом этамиз. Ойбек Қиличев? Ҳозирда футболчимиз 28 ёшда. Бу унинг айни кучга тўлган даври. Унинг ҳаракатлари нотўғри бўлгани рост. Олдимизда яна тўртта тур қолмоқда. Шундан сўнг УФФнинг янги раҳбариятидан кечирим сўраб, жазони енгиллаштиришни сўраймиз. Қарорни улар чиқаришади.

Бугун Ойбек Қиличев ва Ғиёс Комиловнинг майдонда тушмаслиги йўқотиш бўлди ва бу нарса билинди. Раҳбарият 7-8 ўринларни эгаллашни олдимизга вазифа этиб белигалаган. Биз янада юқори поғоналар учун ҳаракат қилмоқдамиз. Барчаси Аллоҳдан. Клуб раҳбарияти билан маслахатлашган холда насиб қилса, янаги мавсумга ҳозирги таркибни сақлаб қолмоқчимиз.

Энг қувонарлиси ўйинчиларимиз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришмоқда. Таркибда рақобат бор. Футболчилар бир-бирларини ўринларини тўлдиришаётганидан хурсандман. Раҳбарият шароитларимизни яратиб берса, кейинги йилда кучлилар қаторида бўлиш учун интиламиз. Олдимизда турган ўйинларда етакчи жамоалар билан ўйин ўтказамиз. Барчаси ўз қўлимизда. Ўзбекистонда "Навбаҳор" ва "Бухоро" мухлислари сингари ишқибозларни топиб бўлмайди", - деди Мўминжонов.

"Навбаҳор" матбуот хизмати


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика