Latest news

13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  3 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  4 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  9 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  6 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  3 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1

Илҳом Мўминжонов: "Канчельскис келади? Буни сиздан эшитдим" News

Илҳом Мўминжонов: "Канчельскис келади? Буни сиздан эшитдим"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.

"Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун Ҳақли равишда ютқаздик. Ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли имкониятни бой бердик. Ҳужум чизиғида ҳам вазиятлардан фойдалана олмадик", - дейди Илҳом Мўминжонов.

- Бугун жамоадаги охирги ўйинингиз ва "Навбаҳор"га Андрей Канчельскис келиши ҳақида хабар чиқди. Бунга муносабатингиз?

- Буни сиздан эшитаяпман. "Навбаҳор"га бефарқ эмасман, балки 4 йил ишларман, балки 5 йил ишларман, балки кейинги ҳафтагача ишларман. Бу хабарни ҳозир сиздан эшитдим

- Рўзимбой Аҳмедов узоқ танаффусдан кейин асосий таркибда майдонга тушди. Буни нима билан боғлайсиз?

- Рўзимбой билан ўзимизнинг ички ишимиз. Буни силарга ошкор қила олмайман. Азамат Алланиёзов бугунги кунда гипсда. Бугун икки нафар ҳужумчининг хизматларидан фойдаландик.

- Рўзимбой Аҳмедов билан бўлиб ўтган воқеа жамоа муҳитига таъсир қилдими?

- Ўйлашимча таъсир қилмади. Бугун "Бунёдкор" ҳақли равишда ғолиб бўлди. Футболчиларим профессионал.

- "Навбаҳор" ўз уйида сизнинг қўл остингизда умуман ютқазмади. Лекин сафарда натижалар тескари...

- Сафардаги мағлубиятларда мураббий айбдор бўлади. Мавсум бошида ҳам айтганман, сафарда ғалаба қозона олмаяпмиз. Олдиндаги 7та турдан 4тасини сафарда ўтказамиз. Агар меҳмонда очко ололмасак чемпионликка даъвогарлик қила олмаймиз.


Rating: -82   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика