Latest news

14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  4 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  1 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  3 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  1 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  24 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  20 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4

Илҳом Мўминжонов: “Иньяц билан шартномани бекор қилдик” News

Илҳом Мўминжонов: “Иньяц билан шартномани бекор қилдик”

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва жамоа ҳужумчиси Азамат Алланиёзовлар қатнашишди.

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Чиройли ўйин бўлди. Ҳисоб бунданда йирик бўлиши ҳам мумкин эди. Афсуски, шогирдларим яратилган хавфли вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Шу сабабли 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан чекландик. Ушбу ғалаба билан ўйингоҳга келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизни табриклаймиз. Футболчиларимиз мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни бажариб, чиройли ютуққа эришганимиз учун уларга каттакон раҳмат айтаман.

- Турғунбоевнинг йўқлигида “Навбаҳор”нинг ўйини мазмунлироқ кўринди. Бунга қандай қарайсиз?


- Йўқ. Азизбек Турғунбоевнинг таркибда йўқлиги билинди. Турғунбоев бугунги кунда жамоамизнинг етакчи футболчиси. Кейинги учрашувларда Азизбек майдонга тушади ва янада чиройлироқ ўйинлар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Аслини олганда унинг майдонда йўқлиги сезилди. “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Футболчиларимиз ҳам яхши ўйин намойиш этишди. Рақибнинг сўнгги икки ўйинини кўрганиб чиқиб, шунга мослаб, тактика танлагандик. Бир сўз билан айтганда, қўқонликларнинг нозик ва кучли жиҳатларидан хабаримиз бор эди. Йигитлар якунда ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалашди, яъни улар кўрсатмаларимизни юз фоизга бажаришди.

- Сулаймоновга биринчи бўлимда кескин эътироз билдирдингиз. Бу ҳиссиётлар билан боғлиқ бўлса керак?


- Ҳар бир мураббийда бу каби ҳиссиётлар бўлади. Сардор 60 дақиқа давомида ўз меҳнатлари туфайли гол уриш учун тўртта имкониятга эга бўлди. Шу сабабли унинг гол уришини истагандим. Ҳиссиётларимни футболчимиз яхши билади. Нима бўлган тақдирда ҳам яхши ўйин кўрсатди. Лекин, ҳужумчилардан фақат гол талаб қиламан.


- Жамоадаги ўзгаришлар хусусида ҳам икки оғиз фикр билдирсангиз...


- Учрашув якунига етгач, сербиялик ҳужумчи Ненад Иньяц билан тузилган шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилдик. Футболчи бугун жамоа билан хайрлашди. Ўтган вақт давомида Иньяц жамоамизга ёрдам берди. Шу сабабли, клуб раҳбарияти ва жамоа аъзолари номидан унга каттакон раҳмат айтамиз. Футболчининг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз. Режамизга кўра, жамоага янги футболчиларни таклиф этамиз. Уларни айнан ким эканлиги ҳозирча сир.

- “Навбаҳор”га келганингиздан буён “водий дерби”ларида ғалаба қозона олмаётгандингиз. Бугунги учрашув олдидан қандайдир босим сезилмадими?


- Ҳеч қандай босим бўлгани йўқ. Олдин ҳам айтганимдек, ҳар бир учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўрамиз. Ҳар бир рақибни мураббийлар штаби билан синчковлик билан ўрганиб чиққан ҳолда тактика танлаймиз. Бугун ўйлаган режаларимизни амалга ошириб, йирик ғалабани тантана қилдик. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.

Азамат Алланиёзов (“Навбаҳор” ҳужумчиси): - Авваламбор мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Бош мураббиймиз томонидан берилган кўрсатмаларни ортиғи билан уддаладик, деб ўйлайман. Йигитлар билан бирдамликда ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилганимиз сабабли, ишончли ғалабани қўлга киритдик.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика