Илҳом Ҳамроев: "Франция устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз"
		
		30 jan 2022 23:45
        News	
	 
				 
				Илҳом Ҳамроев: "Франция устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз"
Хорватияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун Черногорияга қарши ўртоқлик учрашув ўтказди ҳамда 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин хет-трикка эришган Илҳом Ҳамроев фикрларига қулоқ тутдик.
"Ўйинни яхши ўтказдик ва мавжуд имкониятлардан фойдаландик. Биз ҳақли ғалабага эришдик. Черногорияда индивидуал томондан кучли футзалчилар бор, лекин жамоа тактик томонлама у қадар кучли эмас.
Ушбу ўйинда гол уриб, жамоамизга фойда келтирганимдан хурсандман. Асосийси — ғалаба қозонганимиз. Ким гол уришидан қатъий назар, ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.
Францияга қарши дастлабки ўйинда ёмон ўйин намойиш этмадик. Оддий хатоларимиз туфайли имкониятни бой бердик. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Навбатдаги ўйинда Франция устидан ғалаба қозонмоқчимиз", - дея фикрларини якунлади Ҳамроев.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments