Latest news

17:06"Реал" — "Райо Вальекано". Таркиблар маълум  0 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  3 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  8 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  42 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  10 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  8 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   3 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  1 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   3

Ильгиз Танташев – биринчи! News

Ильгиз Танташев – биринчи!

Суперлиганинг 2023 йилги мавсуми учрашувларида тоза ўйин вақти қанча бўлгани чоп этиб борилмоқда.

ПФЛ ҳозиргача биринчи давра беллашувлари статистикасини тўлиқ тақдим этди.

Биринчи даврада Ильгиз Танташев энг кўп — 9 та учрашувни бошқариб борган. Бу бежиз эмас албатта. Ильгиз бошқариб борган баҳсларда тоза ўйин вақти ўртача 58,07 фоизни ташкил қилган. Яъни, рефери футбол ўйнаш учун нисбатан кўпроқ имконият тақдим этган. Кучли учликдан Султонмурод Абдураҳмонов ҳамда Иброҳим Исмоилов жой олган. Аммо улар илк даврада фақатгина 3 тадан учрашувда ишлаган холос.

Аскер Нажафалиев ҳамда Акобир Шукуруллаев 7 тадан беллашувда ишлаган. Ҳар икки реферида тоза ўйин вақти 52,5 фоиз тенг. Улар мос равишда 10 таликка кирди.

Рустам Лутфуллин, Аҳрол Рисқуллаев, Ҳусан Музаффаров каби реферилар ишлаган учрашувларда фоиз 50 га ҳам етмаган.

Тоза ўйин вақти масаласи фақатгина реферилар меҳнатига боғлиқ эмас. Кўп ҳолатларда футболчилар билан боғлиқ масалалар катта саҳнага чиқади. Бироқ бунда ҳакамнинг учрашувга ёндашуви ҳам катта аҳамият касб этиши сир эмас. Ишонамизки, 2024 йилги мавсумда рефериларимиз соғлом футбол йўлида янада кўпроқ меҳнат қилади.

Қуйида барча энг камида 3 та ўйинда ишлаган бош ҳакамларнинг Суперлига-2023 биринчи даврасидаги статистикаси келтириб ўтилган:


Ильгиз Танташев — 9 ўйин (58,07 фоиз)
Султонмуродов Абдураҳмонов — 3 ўйин (55,4)
Иброҳим Исмоилов — 3 ўйин (55)
Вадим Агишев — 5 ўйин (54,78)
Ғайрат Жўраев — 3 ўйин (53,1)
Темур Тўхтасинов — 6 ўйин (52,9)
Аскер Нажафалиев — 7 ўйин (52,5)
Акобир Шукуруллаев — 7 ўйин (52,5)
Фирдавс Норсафаров — 6 ўйин (52,2)
Раҳимбек Каримов — 6 ўйин (51,7)
Абдурашид Худойберганов — 4 ўйин (51,3)
Азиз Асимов — 4 ўйин (50,05)
Рустам Лутфуллин — 5 ўйин (49,6)
Аҳрол Рисқуллаев — 4 ўйин (47,5).

П.С: Ушбу статистикага Суперлига-2023'нинг минимум 3 та баҳсида ишлаган ҳакамлар киритилган.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика