Илдар Сакаев яна мураббийликка қайтди News

Илдар Сакаев яна мураббийликка қайтди

Таниқли мураббий Илдар Сакаев деярли икки йиллик танаффусдан сўнг яна катта футболга қайтди.

58 ёшли мутахассис 2019 йилги мавсумнинг биринчи қисмида "Андижон" жамоасида истеъфога чиққанди. Шундан сўнг у бироз муддат мажбурий таътилда бўлди. Яқинда Сакаевнинг хизматига "Янгиер" раҳбарияти эҳтиёж сезиб, уни жамоага таклиф этди.

Хабарингиз бор,  "Янгиер" жамоаси ўтган йили Биринчи лига ғолиби сифатида ПРО лига йўлланмасини қўлга киритганди. Эндиликда ушбу жамоа Сакаев бошчилигида Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боришни мақсад қилган.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика