Latest news

17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  22 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  55 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5

Ильдар Сакаев: "Барчасига мен айбдорман" News

Ильдар Сакаев: "Барчасига мен айбдорман"

"Локомотив" - "Андижон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Ильдар Сакаев қатнашди.

- 4:0 ҳисоби жамоалар орасидаги фарқни кўрсатди. Шогирдларим бундай ўйин кўрсатмаслиги керак эди. Биринчи голдан кейин йигитлар концентрацияни йўқотиб қўйди. Кейинги ўтказиб юборилган голларда руҳий ҳолатнинг тушиб кетгани сабабчи бўлди. Жамоа мағлуб бўлса мураббий айбдор бўлади. Бугунги мағлубиятнинг барчасида мураббийлар айбдор, биз бугун хатога йўл қўйдик. Буни тан олиш керак.

Фикрингизга қўшиламан. Биз фақатгина стандартдан гол киритдик. Ҳужумда муаммолар борлигини биламан. Бу борада кўп ишлаш керак. Ҳужумда агрессивлик йўқ. Ҳужумда бироз эффектив бўлиш керак.

Аҳмедов жароҳатланганди. Шу боисдан у машғулотларни ўтказиб юборди. У тахминан 4-5 кунларда сафга қайтади. 

Биз мукофот пулларини олганимиз йўқ. Бу оммага ошкор қилинадиган маълумотлар эмас. Бу клубнинг ичидаги ишлар деб ҳисоблайман. Мен 4:0 жуда қаттиқ зарба бўлганини айта оламан. Футболда майда чуйда деталлар роль ўйнайди. Барча жанговор бўлиши керак. Яширмайман, камчиликлар жуда кўп. Аммо уйда бўлаётган нарсалар уйда қолиши керак. Балки ишлашда давом этарман ёки кетаман. 

Мухлисларга раҳмат айтаман. Бугун мен мағлуб бўлдим. Ҳамма айб менда. Футболда футболчилар ҳар доим жанговор бўлиши керак. Бу тарзда жамоани биз тайёрлашимиз керак. Чемпионга қарши ўйинда биз ҳар томонлама рақобатбардош бўлишимиз керак. Шунда бу тўғри йўл бўлади. Аммо барча муаммоларни ўз вақтида тўғри ҳал қилиш керак. Ҳар доим охиригача кураша олишимизни исботлай олишимиз керак. Мен ҳар доим хатоларимни тан оламан. Клубдаги барча бир йўлда ишласа барчаси яхши бўлади. Биз яхши жамоа йиғдик. Уларни ўйиндан ўйинга яхши бошқариш, дам олиш, машғулотлар процесси, рақобат - барчаси бирдек бўлиши керак.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика