Latest news

08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  1 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  1 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  8 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  1 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  10 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12

Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг" News

Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"

"Андижон" жамоаси кеча Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида майдонга чиқди.

"Сурхон" рақиб бўлган баҳсда "бургутлар" пенальтилар сериясида ғолиб чиқди ва ўз тарихида илк бор мамлакат кубоги финалига чиқди. Мазкур беллашувдан сўнг жамоа сардори Ильдар Маматказин фикрларини билдириб ўтди. 

- "Сурхон" билан тўқнашувдан кейинги ҳиссиётлар қандай? Ўйин таассуротлари билан ўртоқлашсангиз... 
- Очиғи, бу ҳиссиётларни сўз билан таърифлаш қийин.  Андижон тарихида биринчи маротаба Ўзбекистон кубоги финалига чиқдик. Ўйинга келсак, кураш кўп бўлди. Омад эса бизга кулиб боқди.

- "Андижон" иккинчи даврада ҳали ғалаба қозонмаган, руҳий инқирозда эди. Жамоа бу вазиятдан қандай чиқиб кетди? 
- Ҳа, мавсумнинг иккинчи қисмини омадсиз бошладик. Кетма-кет мағлубиятлар руҳий жиҳатдан таъсирини ўтказаётганди. Бундай паллада битта ғалаба керак, холос. "Сурхон" устидан ғалаба эса айни муддао бўлди. Энди ўзимизга бўлган ишонч қайтади деб ўйлайман.


- Жамоа сардори сифатида пенальтилар сериясида ичингиздан нималар ўтди? 
- Пенальти лоторея дегани. Олдиндан аниқ айта олмайсиз. Кўп нарса омадга боғлиқ. Қийин ва масъулиятли паллада бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Ичимизда ғалаба қозонишимизга ишонч юқори эди.

- "Андижон" финалда ҳам тарихни давом эттирадими? Рақиб эса "Навбаҳор"... 
- Янги тарих ёзиш учун яхши тайёргарлик кўрамиз. Финал жуда қизиқ ва зўр ўтади. Биринчидан финал, иккинчидан водий дербиси мақоми бош планда туради.

- Икки фронтда икки хил натижа. Бор эътибор кубокка қаратилганми?
- Йўқ, ўзимиз иштирок этаётган икки мусобақага ҳам эътиборни бирдек қаратганмиз. Энди Суперлигадаги натижаларни яхшилашимиз керак. Бундан буён ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлайман. 

- Мухлислик ҳақида гапирмасангиз бўлмайди...
- Тўғри айтдингиз. Бизнинг мухлислар биринчи рақамли. Ўйин пайтида шунчаки ажойиб атмосфера бўлади. Бундай муҳитда ўйнаш бизга катта куч беради. Тўғриси сўз тополмадим. Ундан кўра сизни "Бобур Арена"га таклиф қиламан. Яхшиси ўзингиз гувоҳ бўласиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика