Latest news

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Илдар Маматказин: "Мақсадимиз мавсумни кучли бешликда якунлаш" News

Илдар Маматказин: "Мақсадимиз мавсумни кучли бешликда якунлаш"

Жорий йилда аввалги иштирок этган мавсумларига нисбатан Суперлигада анча дадил ҳаракат қилаётган "Андижон" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Етакчи жамоаларнинг "Андижон"дан очко олиши ҳамма ўйлагандек осон кечмаяпти. Худди шундай "Пахтакор"ни ҳам "Бобур Арена"да ўта қийин баҳс кутмоқда. Мазкур учрашув олдидан "бургутлар" сардори Илдар Маматказин фикрларини билдриб ўтди. 

Andijan

Rubin Hebaj - 84'

Superliga. Round 21

08/10/2023, 17:00

0
:
1
Finished

Pakhtakor

45'
90'
67'  Farhod Bekmurodov (Levan Arveladze)
81'  Armin Bosnjak (Farkhod Sokhibjonov)
81'  Ilhom Abduganiev (Sukhrob Berdiev)
81'  Sardor Azimov (Sardor Abdunabiyev)
84'  Rubin Hebaj
90'  Rubin Hebaj (Shakhboz Erkinov)
21'  Dostonbek Hamdamov
44'  Shahzod Azmiddinov
66'  Dostonbek Hamdamov (Dilshod Saitov)
84'  Przemysław Banaszak (Behruz Asqarov)
84'  Sardor Sobirkhodjaev (Mukhammadali Urinbayev)

- Суперлигада ҳар бир ўйиннинг қиймати ва даражаси ўта юқори. "Андижон" учун ҳам, "Пахтакор" учун ҳам айни пайтда ғалаба зарур. Шиддатли кечиши кутилаётган беллашувга "Андижон" қандай тайёрланяпти?

- Учрашувга тайёргарлик яхши кетмоқда. Мураббийлар штабининг бу ўйинга ишлаб чиққан режаси бор. Шу режа бўйича ҳозирлик олиб боряпмиз. Умид қиламанки, учрашув якунида ижобий натижа бизники бўлади. Бунинг учун меҳнат ва яна меҳнат талаб қилинади. 

- "Бургутлар" мудофаа чизиғининг вакили сифатида айтингчи, рақиб сафида Турғунбоев, Черан каби номларнинг майдонга тушмаслиги қанчалик қулайлик туғдиради?

- "Пахтакор"да нафақат бу икки футболчи балки барча футболчилари савияли ва маҳоратли ҳисобланади. Тўғри сиз айтган номлар жамоанинг етакчиси. Аммо уларда жамоавий ўйин шаклланган. Сўнгги учрашувларда керакли натижага эриша олмаётгандир. Аммо ўйин тарафлама ёмон кўринмаяпти. Барчасига майдонда гувоҳи бўламиз. 

- "Андижон" ўз майдонида иккинчи даврада ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Бу бевосита стадиондаги муҳит билан боғлиқми ёки бошқа сабабми? 

- Уйдаги ўйинларда бизнинг асосий қуролимиз мухлисларимиз ҳисобланишади. Майдонда 11 киши тўп тепса, 12 ўйинчимиз улардир. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳар қандай футболчига катта куч беради ва олдинга боришга чорлайди. Стадиондаги атмосфера эса шунчаки бомба!

- "Андижон" рақибига қандай совға тайёрлаяпти?

- Шу куни биз мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак. Барчамиз бирлашиб фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Жамоа Суперлигада қолиш миссиясини деярли бажариб бўлган ва эндиликда кучли бешликка киришга ҳаракат қилиб кўради. Бу навбатдаги ўйинларда босимни олиб ташлайдими?

- Мақсадимиз мавсумни кучли бешликда якунлаш. Бунинг учун қолган ўйинларда максимал очко тўплашимиз керак. Босим ҳар доим бўлган. Чунки пастдаги жамоалар бизга яқинлашиб олиши ҳеч гапмас. Шу боис бўшашишга ҳаққимиз йўқ.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика