Latest news

13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  0 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  4 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  16 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  17 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  18

Икром Алибоев: "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади" News

Икром Алибоев: "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади"

Кеча Тошкентнинг "Локомотив" клуби ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тур учрашувини ўтказди.

"Темирйўлчилар" ОЧЛ мусобақасини БААнинг "Ал Ваҳда" жамоасига қарши баҳс билан бошлади ва йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг "Локомотив" клуби футболчиси Икром Алибоев ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Ал Ваҳда"га қарши учрашувнинг биринчи бўлими биз учун бироз қийин кечди. Ушбу жамоани жуда ҳам яхши ўрганиб чиққандик. Мураббийларимиз бизга "Ал Ваҳда"га қарши прессинг қўллашимизни ва қарши ҳужумда уларни жазолашимизни айтишганди. Бу нарса бизга қўл келди ва йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Майдон марказидан рақиб дарвозасини ишғол қилганимдан хурсандман. Бундай вазиятларни секундларда хал қилиш керак. Қараганимда ўнг қанотда Сардор Рашидов очиқ турганди. Рақиб дарвозабони ҳам олдинга чиқиб олганини кўрдим. Рашидовга тўпни узатсам ҳам бўларди. 

Лекин вазиятни ўзим хал қилишга қарор қилдим ва тўпга бор кучим билан зарба бердим. Дарвозабон қанча уринмасин барибир тўпни қайтара олмади. Шу тариқа дарвозани ишғол қилдим. Тўғрисини айтсам, "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади. Ушбу жамоадан кучлироқ ўйин кутган эдик. Иккинчи бўлимдаги тезкор киритилган голлар уларни синдириб қўйди. "Ал Ваҳда" жамоасида Европа даражасидаги Балаж Джуджак бизга қарши тўп тепди. Бу футболчи жуда ҳам тажрибали. Кучли футболчиларга қарши баҳс олиб бориш ҳар сафар ёқимли бўлади. Бундан ташқари Исмоил Матар ҳам ўз вақтида Осиёнинг энг яхши футболчиси эди", - дейди Икром Алибоев


Тўғрисини айтсам, "Ал Ваҳда" жамоаси мени қойил қолдирмади



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика