Latest news

18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси (матнли трансляция)  14 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  21 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  38 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  26 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2

Иккиси бирда ёхуд кечиккан кундалик News

Иккиси бирда ёхуд кечиккан кундалик

Кечаги кун кундалиги ўз вақтида чиқмаганининг сабаби бор. Абу Дабидаги сўнгги кунимда ишлар жуда кўпайиб кетганди.
Энг муҳим ишлардан бири, Абу Дабида жойлашган БАА ПРО лигасининг иш фаолияти билан яқиндан танишиш эди. Бу ҳақда қуйида ўқийсиз. Режа асосида ўз вазифамни бажариб стадионга келганимда, терма жамоамиз чигалёзди машғулотларини ўтказаётган эди.

Ҳуллас, аввалига 6-кун ҳақида ҳикоя қилсам.
Ҳаво жуда иссиқлиги боис, ишлашга қўл бормади. Бундай ҳавода футболчиларимиз ўйнашлари керак. Шундай бўлса-да, машғулотларга бордим. Одатга кўра ўртоқлик ва расмий ўйинларидан бир кун аввалги машғулот ўйин бўладиган стадионда бўлиб ўтиши керак эди. Аммо бизга келганда бу қоидага амал қилинмади ва терма жамоамиз чамаси 50 км. узоқликдаги машғулот майдонига боришга мажбур бўлди. Ўйиндан аввал Пётр Гизимчук кичик ирим қилди. “Иккита ўйиндан олдинги машғулотда “квадрат” ўйнагандим, ғалаба қозона олмадик, бугун ўйнамайман”, - деган дарвозабонлар мураббийимизнинг гапи тўғри чиқди. Бундан кейин энди умуман ўйинолди машғулотларда “квадрат” ўйнамаса керак.




  • Бундай КТСларнинг саноғи йўқ


БАА эса “Ал Жазира” стадионида машғулот ўтказди. Ўйинни “Абу Даби Спорт” канали тўғридан тўғри эфирга узатди. Бугунги кунга келиб, БАА ўзида бўлиб ўтаётган футбол ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини тўлиқлигича мазкур каналга сотиб улгурган экан, ички чемпионат дейсизми, МТЖ ўйинлари, бари “АДС”да намойиш этилади. Канал ҳаддан ташқари кенг фаолият олиб бораётгани учун шахсий кўп ҳам камераларига эга эмас. Бу ерда ТВга ўз хизматларини “Seven” компанияси тақдим этар экан. Мазкур ташкилот ТВ билан ҳамкорлик тузиб, энг юқори сифатда маҳсулотни эфирга етказиб беради. “Seven” компанияси ўйинга бир кун қолганидаёқ ўз техникаларини стадионга ўрнатиб бўлган эди. Тўғриси, санаб сонига ета олмадим, 50 нафарга яқин мутахассис бир ўйин учун, техникага жавобгар. Ҳали бу ерда, “АДС”дан ходим ҳисобламадим.




  • Операторлар Европадан, сифат ҳам шунга яраша


Машғулотлардан кейин терма жамоамиз одатига кўра ортга қайтди. Кайфият аъло эди, ғалаба ҳаммадан ҳам уларга кераклигини тушуниб туришган эди. Мен атайин бир кун аввал на мураббий, на футболчиларимиз билан суҳбатлашмадим. Сабаби оддий, “комент” тозалаб чарчадик. Майли “комент” ёзинг, аммо унинг маъноси бўлиши керак-ку. Ютса сотиб олди, ютқазса сотди ёки жамоани ер билан битта қилиб ташлаяпсизлар. Иштаҳа йўқолади, ишонасизми йўқми, бу футболчи ва мураббийларга ҳам таъсир қилади. Шунинг учун айтаман, доим ёзадиган нарсангиз асосга ва таҳлилга бой бўлсин, росмана гап бўлса улар тўғри қабул қилсин ва камчилигида ишласин. Уни олиш керак, буни қўйиш керак, у яхши эди, бу ёмон. Бу “комент”ларнинг таъсир доирасини ошириш учун ҳам асос бўлиши керак деган фикрни яхшилаб ўйлаб кўринг. Эртасига “зато” мазза қилдим, биронта “комент” тозалайдиган иш бўлмади. Ишламасак яхши экан, тинчлик-хотиржамлик. Аммо биз бунга кўникмаганмиз, шуни ҳурмат қилсангиз ишлайлик, бўлмаса хориж хабарларининг таржимасини бериб бораверамиз, харажат ҳам кам. Ишонасизми, футболчилар безиб қолган. Ўйинга бир кун қолганда барчамиз дастурхон устида расмга тушдик. Афсуски, уни кеча сайтга қўя олмасдим. Агар  ютқазиб қўйганимизда бошланарди, “улар овқат еб, чўмилишдан нарига ўтмайди”, - деган гаплар. Менга ҳам ёқади деб ўйлайсизми, сизларга ёмон кўриниб “блок” қилиш.




Кўпчилик футболчилар бир-бири билан гаплашмайди, одам ажратада дейди. Аммо Турсунов, Кападзе, Жепаров ва Аҳмедов бир столда ўтиришади. Жамоани ичида қарасангиз жуда ахил, фақат ўша гап, пойдевор йўқ, пойдевор...


Меҳмонхонадан қайтганимда кеч бўлиб қолганди. Эрта туриш мақсадида ишларимни йиғиштириб ётдим.

Тонг отди... БАА ПРО лигаси томон йўлга чиқдим. У ерда Алишер ака Никимбаев билан учрашиб, БАА лигаси билан яқиндан танишишни мақсад қилгандим. БАА ФФ ва ПРО Лигаси, дунёга машҳуо “Оқ мачит”нинг шундоққина ёнгинасида жойлашган, катта спорт комплекси ҳудудида экан. Адашиб бошқа кириш эшигидан кирганим учун, жазирама иссиқда боришим керак бўлган манзилимни қидирдим. Чап томонингизда боулинг, ўнгда теннис, яна иккита катта футбол ва регби майдони. Ўртада 10га яқин табиий, аъло даражада парвариш қилинган майдонлар. У ерда истанг футбол, истанг регби ўйнанг. Маҳаллий аҳоли учун регбининг умуман қизиғи йўқ. Бу ерда истиқомат қиладиган Америка, Буюк Британия фуқаролари ўзлари учун шароит яратиб олганлар.




  • Футбол ва регбига мўлжалланган универсал, аъло сифати майдонлар... Чўлдаги ям-яшил майдонлар деса ҳам бўлаверади



  • Катта теннис мажмуаси


БАА Про лигасига етиб келганимизда, Алишер ака бизни кутиб олди. Бизни деб, ҳамроҳим Саидмурод акани назарда тутяпман. Бино унча катта эмас, аммо тартиб юқори. Бу ҳақда алоҳида мақола қилишни режа қилганман. Бинога келишимдан аввал битта хунук иш бўлди. Такси тўхтатяпман. Олисдан такси ўнгга олиб 50 метр нарироқда тўхташга уринаётган пайти, унинг ортидан битта машина катта тезликда келиб уриб юборай деди. Ўша машинанинг эгаси, ғазабини такси ҳайдовчисини калтаклаш билан олди. Ўзимизни айбдор ҳис қилдик, ҳаттоки ҳозир ҳам ўша ҳайдовчига нисбатан раҳм-шафқат туйғуси тарк этмаган. Бўлар иш бўлди, ўзимизни овутган бўлдик.




  • Бинога киравериш

 
Қайтишда бу иш давом этди гўёки, олдимизда катта юк машинаси кетар, тўсатдан ўз йўналишини ўзгартирди, кейин билсак, у девор тўсиқлардан машинасини олиб қочган экан, бизнинг ҳайдовчи эса уни кўрмай қолди. Бир пайт, тақира-туқур, “бордёр”ларнинг уриб устига чиқиб кетяпмиз. Бахтимизга улар елимдан эди. тезлик ҳам чакки эмас, камида 70. Худо бир асради. Юрак дукури ўзига келди, чамаси 2 дақиқа тўхтаб туриб, ҳаракатга тушдик.




  • Алишер Никимбаев билан суҳбат, анча қизиқарли кечди, уни мақола шаклида беришга ҳаракат қиламан



  • Эсдалик учун сурат, бизнинг ПФЛ биносига кирсангиз, қайсидир йилнинг турнир жадвали туради


Шу тариқа стадионга етиб келдим. Техникаларимни олдим-да, майдонга тушдим. Ўйин иш кунида бўлгани учун деярли томошабин ташриф буюрмаган эди. Нари борса, 700 нафарга яқин ишқибоз. Ўзбекистондан 50 нафарга яқин ишқибоз, байроғимизни ҳилпиратиб турардилар.

Ўйин бошланди. Тепада “АДС” ва яна битта ТВ канал ўзи учун студия ҳозирлаб қўйган. Бирида уч, иккинчисида тўрт нафар таҳлилчи ўйинни олиб боришга тайёр. Шарҳловчилар ҳақида айтмасам ҳам ўзингиз биласиз. Пастда тезкор интервью учун стенд қўйилган. Микст-зона тайёр. Ўйинни барчангиз кўрган бўлсангиз керак, вазиятларга тўхталиб ўтирмайман. Фақат ҳисоб 3:0 бўлиб турган пайтда, “телеграм”даги группада, бизникилар ўйинни сотиб олди деган гапни ёзишди. Араблар ўйинни сотар эканми, яхшилаб ўйлаб кўринг. Улар истаса бирровга “Реал” футболчиларини уйга чақириб “чой-пой” қилиб беришлари мумкин. Мен ҳазиллашиб, “ҳа бир ҳафтадан бери мен бу ерда нима қилиб юрибман, 600 дирҳамга 4:0 ва иккита КФС (машҳур қовурилган товуқ) сотиб олдим дедим. Кўп ўтмай, “ООООО”, деб Наврўз гол уриб турибди денг, 4:0. Шу боланинг характери ажойиб-да, доим кулиб юради. Қайтишда Сардор Рашидов билан айтишув айтиб келди. Униси у деса, буниси бу дейди. Ғалаба қозонгандан кейин ҳамма нарса кўнгилга сиғади-да.




  • Сиз кўриб турган стадиондаги иккита ТВ студия, иккисида ҳам иш қизғин


Учрашув якунига етганидан кейин ишларим жуда кўп эди. Энг аввало лафз қилганим учун “ФЭ”га ўйин шарҳи ва матбуот анжуманини ёзиб беришим, кейин сайтга кечаги кун кундалигини ёзиб, фото ва интервьюларни қоғозга туширишим керак эди. Аммо, лекин, бироқ...
 
Терма жамоамизда таржимон йўқлиги боис, ўйиндан кейин мезбон давлат журналистлари роппа-роса 30 дақиқа Миржалол Қосимовни матбуот анжумани хонасида кутишди. Орада Маҳди Али Ҳассан матбуот анжуманида иштирок этиб кетди. У билан жуда узоқ гаплашишди. Боиси бугунги БАА ОАВ мураббийнинг ишидан қониқиш ҳосил қилишмаяпти.  Ўзбекистонгача бўлган сўнгги тўртта ўйиннинг ҳаммасида дуранг натижа қайд этилгани, БААлик журналистларни Осиё Кубоги олдидан хавотирга соляпти. Шу Марказ ҳақида ёзмай дейман-у, айби чиқиб келаверади. Баҳрайн билан ўйин майли, жуда содда тартибда ўтди. Фақат Баҳрайнни профессионаллиги эвазига учрашув ТВда кўрсатилди.
Мен аввал матбуот анжуманига кириб, шундан сўнг футболчилар билан суҳбатлашиб хонамга чиқиб кетишни мақсад қилгандим. Лекин таржимон йўқлиги учун, 30 дақиқа бекор кетди, мен залдан чиқиб кетаётганимда ҳамкасбларим ҳамон бизнинг вакилимизни кутишар эди. Пастга тушсам, автобус кетиб турибди денг. Шу пайт жаҳл оти қамчи уриб келди-ю. Интервью қилиш керак, камида 2-3 нафар футболчи билан. Таксига ўтирдим ва ортларидан етиб бордим. Майли, бўлар иш бўлди, мен буларга ачинмайман, аммо вақт кетаётганди. Газета узоғи тунги 00:00гача кутиши мумкин. Меҳмонхонага бориб, Қосимов, Алимов, Жепаров ва Муллажонов билан суҳбатлашиб, тезлик билан ортга қайтдим. Йўлдаги вақт бекор кетмасин деб, Қосимовнинг жавобларини диктофонда Нарзуллага юбордим, меҳмонхонага боргунимга қадар у “ворд”да менга қайта ташлаб қўйиши лозим эди. Хуллас улгурдим.




  • Ўйиндан ташқари, флеш интервью, микст зонадаги суҳбатлар ва матбуот анжуманлари тўғридан-тўғри эфир юзини кўради


Аслида бу вазиятда қандай бўлиши керак? Айнан терма жамоага бириктирилган битта матбуот котиби йўқ бизда. Фақат расмий мусобақалар учун олиб кетилади. Бу ерда матбуот котиби келмаса аслида менга яхши, маълумотлар фақат бизнинг сайтимизда чиқади. Аммо бу энди профессионал иш бўлмайди, бизга рақиблар фақат майдондаги ҳаракатимизга қараб баҳо бермайдилар, унинг атрофи ҳам катта аҳамият касб этади. Бугун бизда ЎФФ ва ПФЛнинг матбуот хизмати бир. Тақвим эса бундай аҳволда, термангиз ўйнаса, йиғин ўтказса олий лига бўлиб турибди. Бир киши қандай қилиб икки ишга улгуради? Қолаверса, ҳаммага яратилган шароит (маош) матбуот хизматига келганида йўқ ҳисоби. Баъзан улардан аччиғим чиқади, лекин танганинг орқа томонига назар ташлаб, уларни тўғри тушунаман.

Аслида буни ёзаман десангиз жуда катта мавзу. Баъзан терма жамоа билан туристларни кўриб қоламан, туристга жой топилган, битта журналистга топилмайдими? Орангизда ёки баъзи ҳамкасбларим ичида, бу ўзини шу жойга тавсия қиляпти деб ўйлаётганлар бўлса керак. Асло ундай эмас, ҳозирги ишимдан тўлиқ қониқиш хосил қиляпман. Менга кўпроқ болалар футболи ва ПФЛнинг профессионал ишлаши қизиқ, ЎФФ ва Марказнинг бу борадаги фаолияти аҳамиятга эга эмас, чунки пойдеворни яхшилашимиз керак. БАА лигаси ўйинларининг регламенти билан танишиб чиқдим, ОЧЛдан ҳам қийинроқ экан. Клублар фақат араб бойларига қарам эмас, ўзлари ҳам пул ишлаб топишни биладилар. Академиялар ўртасида жуда кучли чемпионатлар ташкил этилади, “Боруссия”, “Арсенал”, “Реал” ва “Манчестр Сити” каби клуб ёшлари турнирларда иштирок этишади. Биз ҳам иштирок этишимиз мумкинми? Нега энди йўқ, фақат улар эмас, биз уларга чиқишимиз керак, улар бизнинг клубларимизсиз ҳам мусобақаларини ўтказаверадилар. Менимча, ЎФФ қошида, академиялар билан ишловчи махсус бўлим тузиш керак. Шунда академияларимиз учун бир қанча бепул мусобақалар чиқиши аниқ. Бепул деганда, сиз самолёт чиптасини харид қиласиз, қолган барча харажат ташкилотчи томонидан тўланишини назарда тутяпман.

Ҳозирча шу, эндиги сафар қачон бўлади билмадим, аммо мен 1 ойдан ортиқ вақт давомида Сиз ўқувчилар билан мазза қилиб ишладим. Яна шундай сафарларда учрашгунча хайр!

Нодирхўжа Юлдашев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика