Latest news

01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:55ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона" 2:2 (матнли трансляция)  294 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  1 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  0 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  4 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  1 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3

Иккинчи ўйинда Ироқ билан дуранг ўйнадик News

Иккинчи ўйинда Ироқ билан дуранг ўйнадик

28 декабрь куни Шаржа шаҳрида Ироқ ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Бу жамоалар ўртасидаги илк учрашувда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Иккинчи баҳсда ҳам жамоамиз пенальтидан гол уриши мумкин эди. 20-дақиқада Шуҳрат Муҳаммадиев жарима майдони ичида йиқитилгани учун бош ҳакам ироқликлар дарвозасига пенальти белгилади. Сервер Жепаров дастлабки уринишда гол урди. Бироқ ҳакам зарбани қайтадан тепиш кераклигини кўрсатди. Такрорий зарбадан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди.

25-дақиқада Жепаровнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Одил Аҳмедов тўхтатмасдан дарвозага йўллади, тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

32-дақиқада Амжад Ҳалаф тўпни орқароқда турган Юнус Маҳмудга оширди. Тажрибали ҳужумчининг 17 метрлардан йўллаган зарбаси жуда хавфли лекин ноаниқ чиқди.

37-дақиқада Аҳмад Ясин томонидан йўлланган аниқ ва кучли зарбани Нестеров муштлари билан қайтарди. Бўлим сўнггида Осама Жаббор жарима майдонимизга кириб келиб зарба берди, тўп ҳимоячимизга тегиб майдонни тарк этди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 52-дақиқада Одил Аҳмедов рақиб жарима майдонига ёриб кириб чап оёғи билан зарба берди, бу сафар ҳам ироқлик дарвозабон Жалол Ҳассан ўзини кўрсатди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Санжар Турсунов чап қанотда тўпни қабул қилиб марказроққа ўтиб ўнг оёғи билан дарвоза томон кучли зарба берди, тўпни ироқлик посбон қайтарди. 88-дақиқада Азиз Ҳайдаровнинг зарбасидан кейин ҳам тўпни Жалол Ҳассан қайтаришга эришиб ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги иккинчи йиғини ҳам якунланди. Терма жамоа 29 декабрь куни Тошкентга қайтиб келади.

Ўзбекистон - Ироқ 0:0
28 декабрь 2014 йил. Шаржа. "Ҳолид бин Муҳаммад" стадиони
Бош ҳакам:
Муҳаммад Ал Заруни (БАА)
Амалга оширилмаган пенальти: Сервер Жепаров 21 (дарвозабон)
Ироқ: 12.Жалол Ҳассан, 2.Аҳмад Иброҳим, 9.Аҳмад Ясин (11.Ҳумам Тариқ, 61), 10.Юнус Маҳмуд (25.Марван Ҳусин, 66), 14.Салом Шокир, 15.Дургам Исмоил, 18.Маҳди Карим (6.Самиҳ Саид, 69), 19.Маҳди Камил, 21.Саад Абдул Амир, 24.Амжад Ҳалаф (16.Жастун Ҳекмат, 72), 26.Осама Жаббор.

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 19.Виталий Денисов (22.Фарруҳ Сайфиев, 75), 5.Анзур Исмоилов, 3.Шавкат Муллажонов (20.Ислом Тўхтахўжаев, 60), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 7.Азизбек Ҳайдаров, 18.Тимур Кападзе (10.Жамшид Искандеров, 75), 9.Одил Аҳмедов (13.Лутфулла Тўраев, 60), 8.Сервер Жепаров (17.Санжар Турсунов, 60), 14.Сардор Рашидов, 15.Воҳид Шодиев (11.Наврўзбек Алимов, 79).
Захира: 13.Акбар Тўраев, 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 23.Акмал Шораҳмедов, 6.Жасур Ҳасанов, 16.Баҳодир Насимов.

Огоҳлантиришлар: Азиз Ҳайдаров 59, Лутфулла Тўраев 62, Самиҳ Саид 78.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика