Иккинчи даврадан бошлаб Ўзбекистонда ФИФАнинг янги қоидалари татбиқ этилади
22 jul 2019 17:49
News
Иккинчи даврадан бошлаб Ўзбекистонда ФИФАнинг янги қоидалари татбиқ этилади
Ушбу қоидалар футболнинг жонли девор, голни нишонлаш, тўпни ўйинга киритиш, қўл билан ўйнаш, ўйинчи алмаштириш, пенальти, баҳсли тўп, мураббийга карточка кўрсатиш каби ҳолатлари бўйича қабул килинган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси байроғи остида ўтказиладиган мусобақаларда ҳам ушбу қоидалар жорий мавсумнинг иккинчи даврасидан эътиборан амал қилишни бошлайди. Қоидаларга киритилган ўзгартиришлар бўйича дастлаб миллий чемпионатимиз ва кубок баҳсларида ишлайдиган ҳакам ҳамда назоратчилар учун семинар ташкил этилди. Шунингдек, ички чемпионатимизда иштирок этаётган клублар, футболчи ва мураббийлар, шунингдек, Спорт телеканали шархловчиларига ҳам янги қоидалар бўйича семинар ўтказилмоқда.
Демак, иккинчи даврадан бошлаб янги қоидалар чемпионат баҳсларида тўлиқ амалиётга киритилади.
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments