Latest news

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

"Иккинчи давра олдидан қайсидир жамоани кучайди, деб айтиш қийин" — Жафар Ирисметов News

"Иккинчи давра олдидан қайсидир жамоани кучайди, деб айтиш қийин" — Жафар Ирисметов

Айни пайтда Суперлигадаги барча жамоалар мавсумнинг иккинчи қисмига тараддудни қизғин равишда давом эттирмоқда.

Айни пайтда Суперлигадаги барча жамоалар мавсумнинг иккинчи қисмига тараддудни қизғин равишда давом эттирмоқда. Трансфер ойнаси очилганидан бери клублар ўз сафларини кучайтириш, кетганлар ўрнини тўлдиришга киришишган. Ҳозиргача айримларида бу жараён ҳамон давом этаётган бўлса, баъзилари чегараланган лимитдан фойдаланиб бўлди. Хўш, уларнинг қай бири кучайишга эришди? ОЧЛда иштирок этадиган клубларимизда қандай ҳаракат? Бу борада тажрибали мутахассис, собиқ футболчи Жафар Ирисметовнинг фикрлари қуйидагича бўлди. 

Реал олиб қараганда бирор клуб кучли футболчи олиб келмади

— Иккинчи давра олдидан амалга оширилаётган трансферларга келсак, қайсидир жамоани кучайди, деб айтиш қийин. "Бухоро" Шоҳруз Норхонов билан шартнома имзолаганини айтмаганда, кучли футболчилар жамоа алмаштираётгани йўқ. "Нефтчи"дан Нурилло Тўхтасиновни кетганини таъкидлаш мумкин. ОКМК яхши футболчиларни жалб қилди. Ислом Тўхтахўжаев жамоани кучайтирди, боз устига бир нечта позицияларда тўп тепа олади. Легионерларга тўхталадиган бўлсам, ҳали бу борада нимадир дейишга эрта. Куни кеча "Пахтакор"га польшалик футболчи келиб қўшилди. "Қизилқум" легионерлар билан таркибни тўлдирди. "Турон"да Ёрқин Назаров бошчилигида ёшларга таянган ҳолда ўйнашмоқчи. Кўрамиз, бундан якунда нима келиб чиқаркин. "Олимпик" ёшларни таклиф қилди. Реал олиб қараганда бирор клуб кучли футболчи олиб келмади. "Навбаҳор" Тома Табатадзени жалб қилмоқчи. Бу футболчи Фарғонада ўзини яхши кўрсатди. "Навбаҳор"да лимит доирасида яна 2та футболчи олиш имкони бор. Қизиқ, кимларни олиб келишаркин.

— Легионерларнинг нималарга қодирлигини иккинчи даврада биламиз. Барибир Черан энг кучли легионер бўлиб турибди. Янги келганлардан Хебай ва Нимели ўзларини кўрсата олишди. Лекин ҳали бир мавсум тўлиқ ўтказишгани йўқ. Битта нарсани тан олиш керак, бизга топ футболчиларни олиб келиш қийин. Хориждан келаётган ўйинчилар ўртамиёна бўлади. Ўзбекистон чемпионатига яхши бўлиши мумкин, аммо топ деб бўлмайди.  Топ трансфер деганда нимани мисол келтирсам бўлар экан, дейлик Одил Ҳамробеков "Навбаҳор"га ўтса, Ҳусниддин Алиқулов "Пахтакор"га келса ва ҳоказо. Бундай юришлар Ўзбекистон ичида ҳақиқий топ ҳисобланади.

Клублар ўсишни истаса, скаутлик бўлиши керак. Бизда скаутлик йўқ

— Битта нарсани дарҳол айтиб ўтишим шарт, скаутлик йўқ. Легионер керакми, видео жўнатишади. Ўзимиз ҳар хил сайтлардан кўрамиз. Биринчидан скаутлик, иккинчидан селекционерлар йўқ. 14та клуб бўлса, спорт директорларини деярли ҳеч ким танимайди. Улар нима иш олиб боряпти? Клублар уларга шароит яратиб қўймаган. Масалан, ҳужумчи керак дейди, 1ой вақт беради. Қаердан топасиз? Дейлик спорт директори бориб Франция биринчи дивизиони, Италия қуйи лигаларидан топиш мумкин. Лекин бундай шароитни ҳеч ким яратиб бермайди. Мен спорт директори бўлиб ишласам, қўл остимда 2та селекционерга штат очиш муаммоси бор. Спорт директори асосий жамоага қараши керакми, U-19, U-21 жамоаларига қараши керакми, скаутлик билан шуғулланиши керакми? Оддий мисол 2та скаут ҳам топилмайди. Бош мураббийларни ўзи селекция қилишни бошлайди. Спорт директорлари қайсидир маънода ишламайди, десам ҳам бўлади. Қоғоз олиб кел, қоғозни олиб кет. "Пахтакор"да ишлаган вақтимда 2та селекционерга рухсат беришган эди. Клублар ўсишни истаса, скаутлик бўлиши керак. Юборган видеоси бўйича легионер олиб келамиз. Мураббийларни, спорт директорларини ишини тўғри тушунаман. Бизга легионерлар кўрик учун келмайди. Бир футболчини ўзини жонли кўриб келмаймиз. Пулни тежаб легионер олиб келамиз-да, 3 ойдан сўнг "Пулингни берамиз, кетасанми?",  деб юрамиз. Бундай ҳолат бўлмаслиги учун селекцияга масъул шахсларни жўнатишимиз лозим, кўриб келса аниқ хулоса ҳосил бўлади. Эътибор беринг келаётган легионердан 3та легионердан 1таси ўйнаб кета оляптими ёки йўқ, қолганларини келишув билан кетказиб юборишяпти. Бу йил бироз вазият яхши, Хебай ва Нимели, Табатадзе кўзга ташланиб турибди. Улар иккинчи даврада қандай ўйнашини кузатамиз. Чемпионатимизга Ривалдолар пайтидан кейин Черандан яхши легионер келмади. "Пахтакор"да Миладинович, "Бунёдкор"да бразилияликлар тўп тепарди. Бугун легионерларни исмини ҳам билмайсиз. Бу вазиятни тўғирлаш мумкин. Йўлига иш қилинса, шундай юраверилади

Юқори савиядаги хорижлик футболчи Ўзбекистонга келмайди

ОЧЛда ўйнайдиган жамоаларимизга кучайтирадиган даражада ўйинчилар келмади, деб ўйлайман. "Пахтакор" ўзининг эски футболчилари ҳисобига халқаро майдонда яхши иштирок этиши мумкин. Бироқ "Пахтакор"нинг ички чемпионатда ўйини билан хурсанд қила олмаяпти. "Навбаҳор" ҳам таркиб жиҳатидан яхши, жамоани кучайтиришга ҳаракат қилишмоқда. Аммо ўйин томонлама ундай деб бўлмайди. Ҳозирги кунга келиб "Нефтчи" ва "Насаф"нинг ўйинида мазмун бор. Орада "Сурхон" ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. "Олимпик" ёшлар сабаб барқарорлик йўқ. Чемпионлар лигаси даражасида кучайган клубни кўрмадим. Чунки ўзим ҳам ишлаганимда гувоҳи бўлдимки, топ футболчилар ўйинни ҳал қилиб кетмоқда. тенгма-тенг ўйнаб турган вақтимизда шундай ижрочилар катта саҳнага чиқади. Бу ерда ҳеч кимни танқид қилиш ниятида эмасман. Чунки клублар молиявий имкониятидан келиб чиқиб футболчи таклиф қилади. Иккинчидан юқори савиядаги легионерлар бизнинг чемпионатга келиши ҳам қийин. Айтганимдек, улар араб мамлакатларини танлайди. Бизда ўша вақтда ҳам кўп танқид қилинган, яъни майли 1-2 миллион доллар берасиз, шунда ҳам бизга келмайди, бошқа мамлакатни танлайди. Биринчи босқичдан ўтсак ҳам кейингисида қийналамиз. Ҳозирча "Пахтакор"даги таркибини ўзагини ташкил қилаётган ўша йигитлар билан, "Навбаҳор"да таркиб шаклланган, ОКМКда футболчилар бир неча йилдан бери бирга ўйнаб келмоқда. Жамоаларимиз қанчалик узоққа бора олса, Ўзбекистонга шунча кўп очко қўшилади.

"Навбаҳор"ни чемпион бўлишини ҳамма кутяпти

— Суперлигада энг кучли жамоа "Пахтакор" ва "Навбаҳор" бўлиб турибди. "Навбаҳор" 3та фронтга қанчалик тайёр? Ўтган йили "Сўғдиёна"ни кўрдик, бироз қийналиб қолди. ОЧЛда узоққа бора оладими, кучи етадими? Ишлаган вақтимизда "Пахтакор"ни бу борада кўп танқид қилишарди. Лекин 3та фронтда ўйнаш жуда қийин. Ротациялар керак. "Навбаҳор"да ротация жуда кам амалга оширилиши маълум. Жамшид Искандеров, Остон Ўрунов барча ўйинларда ўйнайди. Яна бир жиҳат бу чемпионлик руҳи. "Пахтакор"да футболчилар чемпионликка ўйнаб ўрганган. "Навбаҳор"ни чемпион бўлишини ҳамма кутяпти, десак муболаға бўлмайди. Мураббийнинг маҳоратига кўп нарса боғлиқ. Ўтган йили "Пахтакор" тажриба ҳисобига ютиб кетди. Бу йил "Навбаҳор"да жуда катта имконият бор. Бир йил чемпион бўлиб, кейинги йил қандай ўйнаши қизиқ. Наманганликлар 1996 йил чемпионликни қўлга киритганидан бери ҳали бош совринга эга чиқа олмаяпти. Жорий мавсум қизиқ ўтади. "Пахтакор" барибир "Пахтакор". Ўйин жиҳатдан муаммолар кўриняпти-ку, асосий даъвогар бўлиб қолади. "Насаф"га охирида доим етмай қолади. Керакмас ўйинларда очко йўқотади. Ҳужумкор бўлмаса ҳам ўйин тартибли. "Насаф" ва "Нефтчи"да ўйинида мазмун кўрдим. 

"Бунёдкор"га келишим ҳақидаги хабарлар ёлғон эмас

— "Пахтакор"дан кетганимдан сўнг бироз эмас бир йил танаффус бўлди. "Бунёдкор"га келишим тўғрисидаги хабарлар ёлғон эмас. Гап молиявий томонида эмас, ишлашга боргандан кейин даражани кўтариш учун борилади. Ўзига яраша талаблари бўлади. Шунчаки "галочка" учун боришни истамадим. "Бунёдкор"да Мурод ака натижаларни яхшилаш учун максимал ҳаракат қилиши аниқ. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика