Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  6 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  2 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Иккинчи босқич якунлари. Олий лигага қайтган “Қўқон-1912” ҳақида News

Иккинчи босқич якунлари. Олий лигага қайтган “Қўқон-1912” ҳақида

Биринчи лиганинг иккинчи босқич якунларига бағишланган статистик мақоламизни беришда давом эттирамиз.
10 йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят яна кучлилар сафига қайтган “Қўқон-1912” табиийки бу билан ўз мухлисларини қувонтирди.

Эндиликда маҳаллий ишқибозлар жамоадан келгуси йил ҳам олий лигада чиройли ўйин ва қониқарли натижа кутаётгани бор гап.

Рустам Абдуллаев бошқарувидаги жамоа ҳал қилувчи иккинчи босқич ўйинларини ижобий ўтказид дейиш мумкин.



Қўқонликлар иккинчи босқичда энг кўп ғалаба қозонган жамоа бўлди. 16та ўйинда 14та ғалаба!

Шунингдек мухлисларнинг стадионга ташрифи борасида ҳам “Қўқон-1912” мақтана олади.

Иккинчи босқичда “Қўқон-1912”нинг қайдлари қуйидагича бўлди.  

Ўйинлар

16

Голлар

46

Уйда

24 (52,17%)

Сафарда

22 (47,83%)

Ўтказиб юборилган голлар

11

Уйда

6 (54,55%)

Сафарда

5 (45,45%)

Ўртача урилган голлар

2,88

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

0,69

Уйдаги очколар

21/24 (87,5 %)

Сафардаги тўпланган очколар

21/24 (87,5 %)

Энг йирик ғалаба

5:0 – “Шердор”

Энг йирик мағлубият

1:2 – “Машъал-2”

Гол ўтказмаган ўйинлар

7 (43,75%)

Гол ура олмаган ўйинлар

1 (6,25%)

Иродали ғалаба

2

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

8

Йирик мағлубият

0

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/1

Огоҳлантириш (ўртача)

24 (1,5)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

2 (0,12) - 0/2

Мухлислар (жами/ўртача)

44199/2762

 
“Қўқон-1912” иккинчи босқичда гол уриш борасида ҳам пешқадамлик қилди. Жамоа 16та ўйинда жами 46та тўп киритди. Ҳар бир ўйинга ўртача 2,875тадан гол демакдир.
Шунингдек қўқонликлар ўз дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган жамоага айланди. 11та гол!



Давралар оралиғида таркибга келиб қўшилган Дониёр Усмонов иккинчи босқич ўйинларида жами 16та голга муаллифлик қилиб, нафақат жамоасининг балки иккинчи босқичнинг ҳам тўпурарига айланди. 20 ёшли футболчи янги клубида ўзини йўқотиб қўймади. Аксинча жамоаси учун фойдали голларни уриб берди. Шу тариқа Усмонов қўқонликларнинг ёқимтойига айланиб қолди.

Ким қанча гол урди?
 

Футболчи

Гол

пен.

Дониёр Усмонов

16

(4)

Отабек Ҳайдаров

8

Авазхон Маматхўжаев

3

Азиз Тўхтабоев

3

Анвар Раҳимов

3

Баҳодир Акрамов

3

Маъруф Зокиржонов

3

Рустам Ашурматов

3

Нодир Қўзибоев

1

Пўлат Қирғизов

1

Раҳматилло Мелибоев

1

Тўлқин Мирзаев

1

 
Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика