Latest news

14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  0 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  3 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  0 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  3 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  17 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  0 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  10 09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  9 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  6 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  5 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  22 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  25

Икки оғиз "Роналду" фильми ҳақида News

Икки оғиз "Роналду" фильми ҳақида

Португалиялик машҳур футболчи, бугунги кунда "Реал Мадрид" клубида тўп тепаётган Криштиану Роналду ҳақида ҳужжатли фильм чиқаркан деб илк бор август ойларида эшитгандим.

Кейинчалик адашмасам, октябрь ойига келиб фильмнинг икки дақиқалик трейлери интернетда пайдо бўлди.

Ва 9 ноябрь куни "Роналду" фильмининг премьреаси бўлишидан хабар топдим. Ва ниҳоят кеча бир ярим соатлик кинони кўриб, ўзим учун янги Роналдуни кашф қилдим. Кино ҳужжатли фильм бўлгани боис ҳеч қандай махсус эффектлардан фойдаланилмаган. Роналду супер қаҳрамон сифатида кўрсатилмаган ҳам, қандай бўлса шундайлигича очиб берилган.



Муҳими шуки, у қанчалик кучли футболчи, машҳур юлдуз бўлмасин, ҳаммамиз қатори оддий инсон. Унинг ўзи ҳам бир неча бор буни фильм давомида таъкидлаб ўтади. Кинони кўриб шунга амин бўлдимки, Криштиану Роналду бўлиш осон эмас экан. У шу даражага етиш учун кўп оғир дамларни ва қаттиқ меҳнатни бошидан ўтказибди.

Ўртамиёна оилада дунёга келган Роналду ёшлигидан фақат футбол билан машғул бўлади. Отаси ичкиликка ҳаддан ташқари кўп берилганидан 53 ёшида жигар хасталиги туфайли вафот этади. Акаси эса наркотик моддаларга берилиб қолади. Роналду ҳам шундай зулматга кириб қолиши мумкин эди, аммо бу йўлдан уни онаси Мария Долорес ва агенти Хорхе Мендес қутқариб қолади.

Фильмда Роналдунинг ҳаёти ва футболчилик фаолияти имкон қадар очиб берилган. Унинг "Спортинг"дан қандай қилиб МЮга бориб қолгани, кейинчалик "Реал"га ўтгани атрофлича тасвирланган. Фильмни суратга олиш ишлари 14 ой мобанийда давом этган. ЖЧ-2014да Португалия терма жамоасининг гуруҳдан чиқа олмагани-ю, Роналдунинг мусобақани жароҳат билан ўтказгани ҳам эслатиб ўтилган.



Фильм режиссёри Энтони Уонк кўпроқ Роналдунинг майдон ташқарисидаги ҳаётига эътибор қаратган. Чунки унинг қандай футболчи эканлиги ҳаммамизга маълум. Лекин Роналду майдондан ташқарида қандай инсон, вақтини кимлар билан ўтказади, бу ҳақда кўпам маълумотга эга эмасмиз. Фильм давомида шунга амин бўлдимки, Криштиану аксарият вақтини уйда ўғли Криштиану Жуниор билан ўтказаркан.

Асосий саҳналар футболчининг Мадриддаги уйида суратга олингани боис Роналду бу ерда ўғли билан истиқомат қилади. Унинг уйида спортчи учун ҳамма шароит мавжуд. Бассейн дейсизми, тренажёр залими... Гаражда ўнтача қимматбаҳо машиналар терилиб турибди. Фильмда Роналдунинг ёлғиз ўғли билан яшаши кўрсатилган. Унинг энг яқин одамлари эса онаси, ичкиликни ташлаб яна яхши йўлга қайтган акаси ва агенти.

Фильмда Роналдунинг Месси билан ўзаро муносабатлари ҳам очиб берилган. Хусусан Криштиану "Барса"даги ҳамкасби ҳақида шундай дейди:" Мен Мессини рақибим эмас, мени янада кучли футболчи қилган одам деб биламан. Ўз вақтида мен ҳам уни шундай кучли қиляпман. Орамиздаги муносабат яхши. Биз бир-биримизга нисбатан доим ҳурматда бўламиз, фақат баъзан ОАВ жуда ошириб юборади".


Фильм Роналдунинг "Мен учун энг муҳим нарса ғалаба қозонишдир" деган гапи билан бошланади ва "Босимни яхши кўраман. Шу босим тугаганда бутсаларимни михга иламан ва фаолиятимни тугатаман" деган гапи билан якун топади. Кино барча ёшдаги томошабинлар учун мўлжалланган бўлиб, ҳатто Роналдуни ёқтирмайдиганлар ҳам фильмни кўргач, унга нисбатан қарашлари ўзгарса ажаб эмас. Бир сўз билан айтганда, Universal Pictures томонидан тасвирга туширилган "Роналду" (Ronaldo) фильми спорт йўналишидаги энг яхши ҳужжатли фильмлардан бири сифатида тарихга кириши шубҳасиз.


Хайрулла Холиқов.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика