Latest news

00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  6 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  983 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4

Икки нафар ўзбекистонлик ёш истеъдод эгаси Германияда малака оширади News

Икки нафар ўзбекистонлик ёш истеъдод эгаси Германияда малака оширади

10 кун давомида, "JFL Tashkent" болалар футбол клуби меҳмони бўлган Германиянинг "JFL" академияси раҳбарлари, бугун пойтахтимизда сўнги иш кунларини ўтказдилар.

Сафар давомида немис мутахассислари мактаб мураббийларини ўз методикалари билан таништирган ҳолда, болалар билан қизиқарли машғулотларни ўтказдилар.

Режага кўра, улар ўзларига манзур бўлган бир нафар тарбияланувчини Германияга олиб кетишлари керак эди. Таркибга йиғилган бир қатор истеъдодли футболчилар мураббийларини анча ўйлантиришга сабаб бўлди. Натижада меҳмонлар икки нафар "JFL Tashkent" тарбияланувчисини Шлотхаймдаги "JFL" академиясига олиб кетишга қарор қилдилар.

"Тўғрисини айтаман, мақташ эмас. Сизларда тарбия топаётган 2007 ва 2008 йилларда туғилган футболчилар бизникилардан бир бош устун. Бизда бу ёшда энди-энди футбол ўйнашни ўрганишади. Сал туртилиб кетса ойисини қидириб, йиғлаб қолишади. Ўзбекларда умуман аксини кўрдик, шу ёшданоқ жиддий футбол ўйнашаяпти. Фақат ўтиш босқичида муаммо бор экан. Буни биргаликда ечамиз", - дейди германиялик мутахассис Сабрина Курцнер.

18 апрель куни "Реал Сосьедад" сафида Испания Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган Кико Зунига Тошкентга учиб келади ва 14 давомида Ўзбекистонда бўлиб, "JFL Tashkent" болаларига футбол сир асрорларини ўргатади. Ундан ташқари меҳмон, Самарқанд ва водийда очилиши режалаштирилаётган филиалга ташриф буюради. Шунингдек, уч кун давомида Сурхондарёга ҳам сафар қилиш режалаштирилган.


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика