Latest news

01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  2 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:41ЛаЛига. "Барселона"нинг чемпионлик ўйини учун таркиби маълум!  17 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Икки дўст ютмаган биргина соврин қолди News

Икки дўст ютмаган биргина соврин қолди

2017 йил ёзида "Насаф"дан "Пахтакор"га трансфер қилинган дарвозабон Элдорбек Суюнов ва марказий ҳимоячи Шерзод Аъзамов "Пахтакор" билан жорий мавсум барча ички мусобақаларда ғолиб чиқди.

Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамов ажойиб натижани қайд этди. Гап шундаки, бу икки дўст "Машъал" академияси тарбияланувчиси саналади. Қаршининг "Насаф" жамоасида ўзаро биргаликда 7 йилни ўтказган футболчилар Ўзбекистон чемпионатининг кумуш ҳамда 6 маротаба бронза медалларига эгалик қилишган. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон суперкубогида ғолиб чиқишган. Халқаро миқиёсида эса клублар ўртасидаги ОФК Кубоги бош совринига 2011 йили "Насаф" билан биргаликда эга чиққан Суюнов ва Аъзамов жорий мавсум ўз фаолиятида илк маротаба Ўзбекистон чемпионлигига ҳам эришди. Шунингдек, тарихда илк бор ўтказилган Лига Кубоги ғолибига айланди.


Шу тариқа Ўзбекистондаги барча эҳтимолий соврин ва медалларни ютган бу икки дўст ютмаган Осиёда биргина мусобақа қолди - ОЧЛ.

Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамов Ўзбекистон чемпиони (2019), Ўзбекистон Кубоги (2015, 2019) соҳиби, Ўзбекистон суперкубоги (2016), ОФК Кубоги (2011) ва Лига Кубоги (2019) ғолибига айланди ва бундай кўрсаткич қайд этган дастлабки футболчилар саналишади.

Шунингдек, Суюнов ва Аъзамов "Пахтакор" билан барча медаллар, яъни кетма-кетликда бронза (2017), кумуш (2018) ва олтин (2019) медалларини қўлга киритишга улгурди. Ички чемпионатда эса 2,5 мавсумда "Пахтакор" билан Суперкубокдан бошқа барча совринларни ютишга улгуришди.

Ўзбекистон миқиёсида барча мусобақалар ғолиби ва ҳамма медалларга эга чиққан бу икки дўст халқаро миқиёсида ҳам ОФК чемпиони ҳисобланади. Суюнов ва Аъзамов эришмаган ягона чўққи - ОЧЛда эса "Пахтакор" келаси мавсум яна иштирок этади.


Шерзод Аъзамов ("Пахтакор" марказий ҳимоячиси) эришган ютуқлар:

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: (7) 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби: (2) 2011, 2018

Ўзбекистон чемпиони: (1) 2019

Ўзбекистон Кубоги соҳиби: (2) 2015, 2019

Ўзбекистон суперкубоги соҳиби: (1) 2016

Лига Кубоги соҳиби: (1) 2019

ОФК Кубоги чемпиони: (1) 2011


Элдорбек Суюнов ("Пахтакор" дарвозабони) эришган ютуқлар:

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: (5) 2013, 2014, 2015, 2016, 2017

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби: (2) 2011, 2018

Ўзбекистон чемпиони: (1) 2019

Ўзбекистон Кубоги соҳиби: (2) 2015, 2019

Ўзбекистон суперкубоги соҳиби: (1) 2016

Лига Кубоги соҳиби: (1) 2019

ОФК Кубоги чемпиони: (1) 2011


Эслатиб ўтамиз, Шота Арвеладзе "Пахтакор"га келгач 2017 йили ёзда дастлабки трансфер сифатида "Насаф"дан мазкур икки футболчининг трансферини 1 миллиард эвазига сотиб олганди.


Маълумот ўрнида: "Пахтакор" жорий мавсум ўртасида Аъзамов ва Суюнов билан ўртадаги шартномани 2022 йил якунига қадар узайтирди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика