Latest news

12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  0 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  15 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1

Икер ва Сара ўртасидаги муҳаббат: Қизни ўтказиб юборилган голда айблашган, ЖЧда хатто қирол уларга қарсак чалди News

Икер ва Сара ўртасидаги муҳаббат: Қизни ўтказиб юборилган голда айблашган, ЖЧда хатто қирол уларга қарсак чалди

Икер Касилья ва Сара Карбонеронинг муҳаббат тариҳи ва ҳаёт йўли ҳақида.

1 май тонгида нохуш хабар тарқалди: Икер Касильяс машғулот пайти кўкрагида оғриқ ҳис қилди ва уни хусусий касалхонага олиб кетишди. Диагноз - юрак ҳуружи. Спорт шифокори Домингос Гомеснинг сўзларига кўра, бундай ҳолатларда беш дақиқа кўп нарсани ҳал қилади. Сара Карбонеро турмуш ўртоғининг олдига шошилди: У "Инстаграм" орқали ҳаммани тинчлантирди (кечга яқин Икер хатто кулишга муваффақ бўлди) ва қўллаб-қувватлаш учун раҳмат айтди.

Бир неча кундан сўнг Касильяс уйига қайтди, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти, аммо футболчилик фаолияти якунланди.


15 кундан кейин бу оила яна бир даҳшатли хабарни эшитди: Сара Карбонерода рак аниқланди. Касалликни эрта босқичда аниқлашди, май охирида операция ўтказилди, ҳаммаси яхши ўтди. "Биламан, буни енгиб ўтиш қийин, аммо охири яхшилик билан тугайди. Оилам, дўстларим мени қўллаб туришибди, бунинг устига ажойиб тиббий жамоа бор" - дейди Сара.


Олдинда уни бир неча ойлик кураш ва даволаниш кутмоқда. Сара ва Икер биргаликда ўтказган 9 йил давомида ЖЧ-2010даги таниқдлар, Моуриньюнинг шубҳалари, Касильяснинг "Реал"дан кетишини енгиб ўтишди. Ҳозир қийин давр бўлиши мумкин, аммо улар қийинчиликларни мағлуб этишади.


Сара ва Икер Конфедерациялар Кубогида танишишган

2000-2010 йиллар ўрталарида Икер "Реал" ва Испания терма жамоасининг суперюлдузи эди, Толедодан келган Сара эса Мадрид унивесистетида журналистликка ўқирди. Карбонеро учинчи босқич талабаси бўлган пайтда Radio Marcaда амалиёт ўтай бошлади, 6 ой ўтиб уни ишга қабул қилишжи. Сара ўқишининг сўнгги йилларида мусиқий кўрсатув SuperMarcaда бошловчи бўлди  (ҳа, Marca нашрининг мусиқий радиоси ҳам бор) ва бир вақтнинг ўзида барча спорт турларини ёритди.


Радиодан сўнг Сара бир қанча вақт Cadana SERда ишлади, 2007 йилда телевиденияга ўтиб, спорт янгиликлари муҳаррири сифатида фаолиятини давом эттирди.

2009 йилнинг апрель ойида Сара Telecinco (Италиянинг Mediaset компаниясига тегишли хусусий телеканал) билан муаллиф ва бошловчи сифатида шартнома имзолади. Биринчи муҳим миссия - ЖАРдаги Конфедерациялар Кубогида ишлаш. У Икерни ўша ерда учратди.


"Сара "Реал" ва терма жамоа ҳақида маълумотлар йиғаётганди, учрашувимиз шундай содир бўлган. Кейин ёзишдик ва бир куни муҳаббатимиз ҳикояси бошланди" - дея айтиб берди Касильяс.

Сара дугонасининг айтишича, аввалига уларнинг муносабати телефон орқали ривожланган, учрашувга вақт етмасди. Ёш Карбонеро қиз ўртоқларини тез-тез ўзгартирадиган Касильясга ишонмас эди.


Саранинг La Sexta телеканалидаги ҳамкасби Икер қизни кўнглидан жой олиш учун жуда кўп ҳаракат қилганини айтиб берди. Журналист қизга футболчи жуда ёқарди, аммо у ортиқча шов-шувдан қўрққан.


Бу жуфтлик яралишидаги муҳим кун - 2010 йил, 3 февралда, Саранинг туғилган кунида бўлган. Журналист дугонаси билан театрга боришни, кейин эса байрамни ресторанда нишонлашни режа қилганди. Касильяс режалар ҳақида билиб, ярим тунда совға билан ресторанга кириб келган. Ҳаммаси ўша кундан бошланган.


ЖЧ-2010да Испания терма жамоаси ўтказиб юборган голда Сарани айблашган

ЖАРдаги ЖЧ-2010га жуфтлик бирга боришган, аммо турли ролларда - Икер Испания терма жамоасининг асосий дарвозабони ва сардори сифатида, Сара эса Telecinco муҳбири сифатида. Турнирдан олдин бу қиз испан жамоасига ҳалақит бериши ҳақида айтишди, журналист эса қуйидагича жавоб берди: "Бўлмаган гап".


Испания биринчи турда Швейцария билан ўйнади. Баҳсдан олдин Икер дарвозада машғулот ўтказди, унинг ёнида эса Сара микрофон билан туриб, репортаж тайёрлади.


Учрашувга 63 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди, аммо баҳс жуда оғир ўтди - Испания тўпга кўпроқ эгалик қилди ва рақиб дарвозаси томон муваффақиятсиз зарбалар берди. Нуқтани Швейцария қўйди: Иккинчи бўлим ўрталарида Икер тўпга чиқишда адашди ва гол ўтказиб юборди. Ушбу гол учрашувда ягона бўлиб қолди.


Баҳсдан сўнг Касильяс Сарага интервью бериб, жамоа жуда хафа эканлигини айтди. Инглиз матбуоти эса ўз воқеага бошқача қаради: The Times муаллифи Грэм Кили испан мухлислари мағлубиятда Карбонерони айблагани ҳақида ҳеч қандай исботсиз мақола тайёрлади. Ягона далил: Сайтлардаги ғазабланган ишқибозларнинг изоҳлари. Текстда на сайт ва на мухлисларнинг фикрлари келтирилган эди.


Бошқа медиалар - BBC, The Guardian, The Telegraph бу тўлқинга қўшилишди. Деярли барча матнларда номи ошкор қилинмаган испан мухлисларининг сўзлари мавжуд эди. "Испаниядаги кўпчилик терма жамоа мағлубиятида Сара Карбонерони айблади" - The Guardian матнидан парча.

Испанияда эса ҳаммаси аксинча эди: El Mundo, El Pais ва Marca The Times репортажини аҳмоқона деб атади.


Жонли эфирдаги бўса. Қирол ва унинг хотини қарсак чалишди


Инглиз медиасининг ўзини оқламаган янгиликлари жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Аммо бу на Икер ва на Сарани синдирди. Испания терма жамоаси бундан кейин бирорта учрашувда мағлуб бўлмади ва ўз тарихида биринчи марта жаҳон чемпиони бўлди.


Голландияга қарши афсонавий баҳсдан сўнг яна ўша декорациялар пайдо бўлди - Сара Икердан интервью олди. Бу сафар Касильяс хотиржам эди ва у суҳбат ўртасида журналистнинг гапини бўлди. Севган қизидан бўса олди.

Бу бўса ва Иньестанинг голи - ЖЧдаги энг эсда қоларли вазиятлар бўлди!


Икер бўса билан нуқта қўйди. "Орқа фонда ҳозирги испан монархларидан қарсакларни эшитиш мумкин эди! Бу Филипп ва Летисия (Испаниянинг амалдаги қироли ва унинг хотини)га ёқди!" - дея хотираларни ёдга олди Касильяс.


Испаниянинг ЖЧдаги ғалабасидан сўнг Англия бош вазири ўринбосарининг хотини Ника Клегга The Times нашрига мурожаат қилди. У асли келиб чиқиши испаниялик бўлгани учун газетадан тушунтириш талаб қилди. Муҳаррир Жеймс Хардинг ўзини оқлай бошлади - хато йўқ, муаллиф баъзи испан мухлисларининг фикрини қолганларга етказган.


Икерни "Реал" ҳақида маълумотларни Сарага "сотиш"да шубҳа қилишди

2010 йилда "Реал"га Жозе Моуринью келди, Касильясга ушбу танлов ёқди: "Моуринью - идеал мураббий. У доимо юзга гапиради, ҳеч нарсани яширмайди".


Бироқ мавсум бошланиши билан уларда келишмовчиликлар юзага келди, аммо муносабатлар чегарадан чиқмади. Асосий муаммо - "Барселона"га қарши баҳслар. Бу учрашувлар Жозе учун урушдек гап эди. Моуринью даврида "Эл-Кассико"лар доимо жанжал ва муштлашувлар билан якунланарди. Бу Икерга ёқмади. "Барселона"нинг баъзи футболчилари билан мулоқот қилиш муносабатларимизни ёмонлаштирди". Моуринью мени сотқин деб ўйларди. Каминани танқид қилишди, аммо мен шунчаки ўз жамоам ва испан футболини ҳимоя қилишга уриндим".

2013 йилнинг қишида муносабатлар ёмонлашди, ўша мавсум испаниялик учун муваффақиятсиз ўтди. 24 январь куни Marca "Реал" сардорлари Касильяс ва Рамос Флорентино Перес билан учрашгани ҳақида инсайд эълон қилди. Ўша хабарда, футболчилар президентга ультиматум қўйгани, жамоани улар ёки Моуринью тарк этиши ҳақида айтилган. Бу шов-шувли янгиликдан сўнг Перес матбуот анжумани ўтказиб, миш-мишларни рад этди.


Бир неча ҳафтадан сўнг Сара ТВда "Реал"даги атмосфера ёмонлиги ҳақида маълум қилди. Касильяс бу гаплар вазиятни янада оғирлаштирганини тан олди, чунки у шубҳа остида эди. "Сара кийиниш хонасидаги муаммолар ҳақида маълум қилди, айнан шу сабабли менга ҳужум қилишди. Ўйлашимча, севгилим бошқа журналистлар айтганини такрорлади. Моуринью менга Саранинг сўзлари ҳақида ҳеч нарса демади, аммо муносабатларимиздаги ўзгаришни сезиш осон эди".


2013 йилнинг январида Икер қўлидан жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди, шундан сўнг "Реал" Диего Лопес билан шартнома имзолади. "Жароҳат олганимдан икки ҳафта ўтиб, мени сотқин ва каламуш дея бошлашди. Бироқ бу номга мос иш қилмадим деб ўйлайман. Буни муҳокама қилиш керак эди, аммо жим юришга қарор қилдим. Кўпчилик айнан шу сабабил мени танқид қилди. Лекин оловга мой қуйишни истамадим".


Икер оёққа турди, аммо Моуриньюнинг таркибига қайтмади. У келаси мавсум, Анчелотти келганидагина асосий таркиб футболчисига айланди. Аммо ҳаммаси аввалгидек эмас эди. 2015 йилнинг ёзида Икер "Реал"дан кетишин эълон қилди. "Хотиним ва ўғлим мен билан бирга янги даврни бошлашади" - деганди Касильяс кўзида ёш билан.


Яширинча ўтказилган тўй ва барбекю

Сара ва Икернинг биринчи фарзанди 2015 йилнинг январида туғилди. Мадриддаги туғриқхонада дунёга келган болага Мартин деб исм қўйишди. "Қорбободан энг яхши совғани болалигимда эмас, 32 ёшлигимда олишимни ким ўйлабди дейсиз? Дунёга хуш келибсан Мартин" - дея хурсанд бўлган Касильяс.

Мартин икки ёшга тўлганида, Касильяс "Реал"ни тарк этганидан бир йил ўтиб Икер ва Сара турмуш қуришди. Яширинча ўтказилган маросим 20 март куни Боадилья-дель-Монте черковида бўлди: У ерда фақат Икер, Сара, уларнинг фарзанди ва икки гувоҳ бор эди.


"Баъзи дўстларимизни уйга таклиф қилиб, барбекю ташкиллаштирдик. Суратлар бор, аммо уларни бирор кишига кўрсатаман деб ўйламайман. Эсдалик учун расм. Тўй ҳақида ҳеч кимга айтмасликни режа қилгандик, аммо билиб қолишди" - дея тушунтирди Касильяс.


Улар Португалияда тинчликни қадрлашади

Сара Испанияда энг кўп маош тўланадиган журналист эди. 2012 йилда унинг телеканаллар, медиа рекламалардаги умумий даромади 600 минг еврони ташкил қилди.


Икер "Порту"га ўтганида, Сара ТВдан икки ойлик таътил олди ва эри билан Португалияга кўчиб ўтди. "Порту"да ҳаммаси яхши. Ҳаётимиз Испаниядагидан фарқ қилади. Яқинларимизни соғинамиз, баъзида уларни кўргани бориб турамиз" - дейди Карбонеро.

Жуфтлик Дору дарёси олдидаги тинч уйга жойлашишди. Квартирада бир нечта ётоқхона, ванна хона, катта бассейн ва дарёга қараган катта айвон бор эди. Ойлик ижара нархи - 6000 евро, уй 2 млн. еврога баҳоланган.


2016 йилда Сара иккинчи ўғли - Лукасни дунёга келтирди, бир йил ўтиб таътилни якунлади ва яна ишга қайтди.

У турли фаолиятлар билан шуғулланади: Elle Spain учун ҳаёт тарзига оид матнлар ёзади (Масалан, Портудаги кафеларни тавсия қилади), шахсий блогини юритади, реклама шартномаларидан пул топади ва ўзининг кийим-кечак брендига эга. Шу билан бирга Cuatro учун видеоформатда спортчи қизлардан, "Сельта" ҳужумчиси Яго Аспасдан, теннисчи Давид Феррер ва хатто спорт директори Мончидан интервью олади.

Оила доимо Икернинг ғалабасига ишонган, ҳозир эса ҳаётдаги муваффақиятдан умид қилишмоқда. Сара эса қуйидаги сатрларни ёзиб, касалликни енгиб ўтишга ҳаракат қилмоқда:

"Бир куни бўрон якунланади ва унда қандай жон сақлаганингни эслайсан. У якунланганига ишонмай қоласан. Аммо бир нарсага шубҳа йўқ: Бўрондан чиқсанг, бу бўрондан аввалги одамга айланмайсан. Чунки бутун маъно шунда эди".

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика