Latest news

19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  2 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  3 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  9 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  5 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28

II лига. Акрамжон Комилов туфайли – техник мағлубиятлар News

II лига. Акрамжон Комилов туфайли – техник мағлубиятлар

II лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичида бугун иккинчи тур учрашувлари ўтказилди.
Пойтахтдаги “Ташсельмаш” стадионида майдон эгаси – “Обод” жамоаси “Бунёдкор”ни қабул қилди. Бу баҳс кутилмаган сценарийда ўтди. Биринчи лигага чиқишга қаттиқ аҳд қилганлиги учун, мазкур ўйинда фаворит ҳисобланган “Обод” биринчи бўлим ўртасида аянчли аҳволга тушиб қолди. Қандайдир 9 дақиқа ичида ёш “қалдирғочлар” рақиб дарвозасини уч маротаба нишонга олишга эришишди. Дастлабки иккита голга Владислав Нуриев муаллифлик қилди: 21 ва 26-дақиқаларда. Иккала сафар ҳам мезбонлар ҳимоячиларининг қўпол хатоларидан сўнг Нуриев “Обод” посбони билан яккама-якка ҳолатга чиқиб, вазиятлардан унумли фойдаланди. Учинчи голни эса узоқ масофадан берган чиройли зарбаси эвазига 29-дақиқада Иброҳим Ғофуров киритди.

Вазиятни қутқариб қолиш мақсадида, “Обод” бош мураббийи Фарҳод Сафаров ва-банкка кетди. У бир қатор алмаштиришлар амалга ошириб, ҳимоячилар сонини қисқартириб, ҳужумга катта куч ташлади. Бунинг оқибатида, “Обод” иккита жавоб тўпи киритишга муваффақ бўлди: Элёржон Акбаров дублга эришди. 60-дақиқада у пенальтини аниқ бажарди ҳамда 86-дақиқада жамоасининг иккинчи голини киритди. Қолганига эса вақт етмай қолди. “Бунёдкор” кеча худди шундай сценарий билан “Геофизика”да мағлубиятга учраганди. Яъни 0:3 ҳисобида бой бераётиб, якунда ҳисобни 2:3 қила олганди.

“А” гуруҳидаги иккинчи беллашувда Андижоннинг “ЎзДонг-Жу” клуби мусобақадаги дебютини ўтказди. Водий дербисида ҳисобни андижонликлар пенальтидан очишган эди. Аммо кўплаб бой берилган ва голга айлантирилмаган вазиятлар учун улар ўйин охирида жазо олишди. Стандартдан ошириб берилган тўпни Фарғонанинг “Динамо” жамоаси ўйинчиси боши билан нишонга аниқ йўллади. Ва шу тариқа турнирдаги илк дуранг қайд этилди – 1:1.

Аммо, лекин, бироқ... Мусобақага заявка топширишда ЎзПФЛ регламентининг тегишли бандини бузганлиги учун, “Бунёдкор”нинг кеча ва бугун ўтказган иккала ўйини натижалари бекор қилинди. Ачинарлиси, бугунги қийин эришилган ғалаба “ҳавога совурилди”. Гап шундаки, 2-лиганинг 2-босқичида иштирок этадиган жамоалар ўз рўйхатларига бу йил олий ва биринчи лигаларда тўп сурган футболчиларни ҳам киритишлари мумкин. Лекин фақат битта шарти билан: ўша футболчи энг камида 2013 йилнинг 15 сентябригача ўзининг ўша жамоасидан “отзаявка” қилиб юборилган бўлса. “Бунёдкор” рўйхатига киритилган чап қанот ҳимоячиси, ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ-2013да Гондурас билан ўйинда антиқаҳрамонга айланган Акрамжон Комилов ёзда “Андижон”га ижарага берилган эди. У иккинчи даврада “Андижон” сафида 1-лигада ўйнади. Асосан терма жамоа йиғинларида банд бўлиб, у андижонликлар сафида ўзи аслида иккитагина учрашувда майдонга тушди. Аммо у мавсум охиригача “Андижон” таркибида ҳисобда бўлганлиги учун ҳам, “Бунёдкор” уни II лига финал босқичига заявка қила олмасди. Бироқ буни ҳеч ким инобатга олмаганлиги учун, бугун “Бунёдкор” машаққат билан эришган ғалаба шундоққина йўққа чиқди. Шундай қилиб, ёш “қалдирғочлар”нинг “Бунёдкор-Геофизика” билан кечаги (2:3, мағлубият) ва “Обод” билан бугунги (3:2, ғалаба) учрашувлари натижалари бекор қилинди ва уларга иккита техник (-:+) мағлубият ёзилди. Акрамжон Комиловнинг ўзи ҳам турнир охиригача дисквалификацияга учради.

Улуғбек Мирзаев

Ўзбекистон чемпионати. II лига. Финал босқичи
2-тур. 29 ноябрь
“А” гуруҳи

ЎзДонг-Жу – Динамо 1:1
Обод – Бунёдкор +:-
Турнир жадвали               Ў   О  Т-Н
1. Обод                            2   6   3-0
2. Бунёдкор-Геофизика     1   3   0-0
3. ЎзДонг-Жу                    1   1   1-1
4. Динамо                         2   1   1-4
5. Бунёдкор                      2   0   0-0

“Б” гуруҳи

Баҳор-Геолог – НДПИ 0:4
Ғиждувон – Толачи 2:0
Турнир жадвали             Ў   О  Т-Н
1. Ғиждувон                   2   6   4-0
2. Машъал                     1   3   5-1
3. НДПИ                         2   3   4-2
4. Баҳор-Геолог              1   0   0-4
5. Толачи                        2   0   1-7
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика