Игуаин "Ювентус"га қайтмоқчи
24 may 2019 10:45
News
Игуаин "Ювентус"га қайтмоқчи
Ижара асосида "Челси" шарафини ҳимоя қилаётган "Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин Турин клубига қайтмоқчи эканлигини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, аргентиналик футболчи Криштиану Роналду билан бирга тўп тепиш ниятида. Улар биргаликда "Реал" шарафини ҳимоя қилишган.
Олдинроқ, "Челси" Игуаинни "Ювентус"га қайтариши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Январдан бери Лондон клубида ўйнаётган ҳужумчи 18та учрашувда майдонга тушди ва 5та гол уришга муваффақ бўлди. Ижара битимида келишувни бир йилга узайтириш ёки Игуаинни сотиб олиш банди мавжуд, бироқ "Челси" иккала имкониятдан ҳам фойдаланмоқчи эмас.
Link :
Source : Tuttosport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
02:53
А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди 1
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments