Latest news

23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  0 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  21 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  2 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  3 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  5 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  21 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  18 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24

Игорь Штимац: "Ўзбекистон қандай кучга эга эканлигини жуда яхши биламан, аммо биз ўз ўйинимизга эътибор беришимиз керак" News

Игорь Штимац: "Ўзбекистон қандай кучга эга эканлигини жуда яхши биламан, аммо биз ўз ўйинимизга эътибор беришимиз керак"

Осиё кубоги "B" гуруҳининг биринчи туридан ўрин олган Австралия - Ҳиндистон (2:0) учрашувидан сўнг, Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи Игорь Штимац матбуот анжуманида қатнашди.

- Ҳиндистон терма жамоасининг бугунги кўрсатган ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Қийин ўйин бўлди. Австралия жисмонан жуда кучли жамоа. Улар бугун буни исботлашди. Рақиб бугун ўнг қанотдан рақиб кўп ҳужум қилди. Бироқ, мен кўрсатган ўйинимизга ижобий баҳо бердим. Биринчи бўлимда кам бўлса ҳам имкониятимиз бўлди. Рақибга гол уриш имкониятини бермадик. Балки, гол киритганимизда ҳаммаси бошқача бўларди. Иккинчи бўлимда эса умуман ўйинимиз ўхшамади. Майдоннинг иккинчи тарафига ўта олмадик. Австралиялик футболчиларнинг тажрибаси шу вазиятда жуда кўп ёрдам берди. Улар вазиятни олдиндан жуда яхши ўқишди. Қийин ўйин, аммо якунда мен қониқиш ҳосил қилдим. Бой берилган ўйинларда бундай дейиш бироз ғалати, аммо ростдан ҳам шундай.

- Бу учрашувдаги айнан қайси жиҳат сизда ижобий фикрга сабаб бўлди?

- Бизни нима кутаётганини билиб турардик. Австралияликларнинг гавдаси жуда катта, биз шу ҳолатда шунча иккинчи қаватдаги ҳужумларни қайтарганимиз катта натижа, айнан шундан мамнунман. Биз ўз даражамизни биламиз. Лекин бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

- Биринчи таймда Ҳиндистон яхши ўйин кўрсатаётганди. Иккинчи бўлимда янада чуқурроқ ҳимояланишни бошладингиз. Янада кўпроқ ҳимояланиш режада бормиди?

- Ундай демаган бўлардим. Кичкина вазиятлар ҳаммасини ҳал қилди. Қисқа муддат ичида турнирга тайёрландик. Тўртта асосий ўйинчимиз таркибда йўқ. Бу нарса ўз сўзини айтмай қолмайди.

- Кейинги ўйин гуруҳдаги яна бир кучли рақиб Ўзбекистонга қарши. Бу учрашув Ҳиндистон учун янада муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистонга қарши ўйин учун қўшимча режангиз борми?

- Бизда бу ҳақида ўйлаш учун яна уч кун бор. Ўзбекистоннинг охирги бешта ўйинини кўриб чиққанман. Улар қандай кучли жамоа эканини яхши биламан. Бироқ, биз Ўзбекистон эмас, ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз керак. Кейинги ўйинда пасларни яхшилаш керак. Бугун айнан шу жиҳат бизда оқсади. Айнан ҳозир эса оёқларимизга дам беришимиз лозим. Шундан сўнг, Ўзбекистонга қарши қандай ҳаракат қилишимизни аниқлаб оламиз.

- Бугун Ҳиндистон термаси кўрсатган ўйин тактик жиҳатдан сени қанчалик қониқтирди?

- Мен йигитларим билан фахрланаман. Улар мен айтган барча нарсани бажаришди. Шунчаки, рақибимиз Австралия эканлигини ҳам унутмаслик лозим. Улар ҳозирда жуда ёш.

- Бу Ҳиндистон билан охирги турнирингизми?

- Осиё кубогидан сўнг бизни Жаҳон чемпионати саралаш ўйини кутиб турибди. Саралаш босқичи биз учун жуда муҳим. Агар раҳбарият мени ҳайдаб юбормаса, ўзим ҳеч қаерга кетмайман.

- Австралия терма жамоаси кучли экани олдиндан маълум эди. Кейинги ўйин Ўзбекистонга қарши. Бу ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Ҳа, биз бугун мағлуб бўлдик, аммо бизда йиғлаб ўтиришга вақт йўқ. Кейинги ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Эртага йигитлар ўз хатоларини таҳлил қилиб чиқишади. Шундан кейингина, Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика