Latest news

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

Игорь Штимац: "Фозил ўзини ёмон ҳис қилгани учун алмаштирдим" News

Игорь Штимац: "Фозил ўзини ёмон ҳис қилгани учун алмаштирдим"

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сепахон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози қатнашди.
"Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун иккала жамоа кўпроқ гол уриши мумкин эди. Биринчи ўйинда ҳам "Локо" ўзини яхши кўрсата олганди, улар дарвоза ёнига келганида нима қилишни биздан яхшироқ билишар экан. Биринчи бўлимни биз назорат қилдик дея оламан, фақат сўнгги пасни беришда хатоликларга йўл қўйдик. "Локомотив"нинг голидан сўнг биз кўпроқ ҳужумга ўтдик, аммо Халатбори йўқлиги билинди, - дейди Игорь Штимац.

- Фозил Мусаевнинг алмаштирилишига нима сабаб бўлди?

- У ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтди. Шифокорларга ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтди. Шу боис Фозилни алмаштирдим.

- Бугунги мағлубиятдан сўнг "Сепахон"нинг гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Жуда кам. Аммо ҳали имкониятимиз бор. Икки ўйинда ғалаба қозонишимиз лозим. Умид қиламизки "Локо" "Ал Наср"га қарши ўйинларда очко ололмайди. Шунда гуруҳдан чиқишимиз мумкин. Аммо унга қадар бизни "Истиқлол"га қарши ўйин кутиб турибди.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика