Latest news

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  119 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Игорь Шквирин: "Ўзини босиб олмаса Гоголни жамоадан ҳайдаймиз" News

Игорь Шквирин: "Ўзини босиб олмаса Гоголни жамоадан ҳайдаймиз"

"Шўртан - "Олмалиқ" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Игорь Шквирин ўз фикрларини билдирди.
"Агар биз биринчи бўлимда яратилган вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Футболда сен урмасанг, сенга уришади дейишади. Мағлуб бўлаётгандик, бироқ захирадан тушган Дониёр Исмоилов гол уришга муваффақ бўлди. Натижа мени хафа қилди. Сабаби бу ерга ғалаба учун келгандик. Рақиб яхши жамоа, олдинги ўйинларини кузатганман. "Шўртан" юқори ўринлар учун кураша олади".

"Барча жамоаларнинг камчиликлари бор. Хатто ўша "Барселона"да ҳам бор. Шунчаки улардан фойдалана олиш керак".

"Қизил карточка борасида нима дейман? Гоголь ҳакам ҳуштак чалганидан кейин рақибни урди. Агар ўзини босиб олмаса уни жамоадан ҳайдаб юборамиз. Уни жаримага тортамиз, ана яна шундай ҳолат такрорланса жамоадан ҳайдаймиз", - дейди Игорь Шквирин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика