Latest news

03:25Испания кубоги. "Атлетико" "Марбелла"ни мағлуб этди, Симеоне жамоасида кетма-кет 13-ғалаба!  0 01:20Кунья шу ойда Лондон клубига ўтиши мумкин  1 00:54Испания кубоги. "Барселона" меҳмонда "Барбастро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Левандовскидан дубль  3 00:32АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Брайтон"ни мағлуб эта олмади  8 00:12"Бухоро" икки легионер билан шартномани узайтирди  0 00:05А Серия. "Наполи" меҳмонда "Фиорентина"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, етакчиликка қайтди  0 23:41Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди  2 23:33Расман: Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи" билан шартнома имзолади!  5 23:10Расман: Шохруз Норхонов "Бухоро"га қайтди!  7 22:53Расман: Элдорбек Суюнов водийнинг бошқа бир клуби аъзосига айланди  17 22:29Испания кубоги. "Барбастро" – "Барселона". Асосий таркиблар аниқ  4 22:13АПЛ. "Брайтон" – "Арсенал". Таркиблар аниқ  15 22:09АПЛ. "Манчестер Сити" ниҳоят йирик ғалаба қайд этди. "Челси" эса охирги дақиқаларда ғалабани бой берди ва бошқа натижалар  7 21:56Расман: Икром Алибоев – "Нефтчи" футболчиси!  9 21:41Ҳусанов "Ланс"нинг "Тулуза"га қарши ўйин учун қайдномасидан жой олмади. Нега?  4

Игорь Шквирин Ўзбекистон кубоги финалидан олдин: "Қосимов йирик мағлубиятдан сўнг футболчиларни финалга қандай тайёрлагани муҳим" News

Игорь Шквирин Ўзбекистон кубоги финалидан олдин: "Қосимов йирик мағлубиятдан сўнг футболчиларни финалга қандай тайёрлагани муҳим"

Таниқлик собиқ футболчи, ОКМК жамоасида узоқ йиллар ишлаган Игорь Шквирин эртанги кубок финали олдидан фикрларини билдирди.

Игорь Анатольевич ОКМКнинг бугунги ҳолатига ҳам тўхталиб ўтди. 

Nasaf

Javokhir Sidiqov - 71'

Uzbekistan Cup. Round 4

12/11/2023, 17:00

0
:
1
Finished

OKMK

45'
90'
55'  Sukhrob Nurulloyev
60'  Marko Stanojevic (Azizbek Amonov)
60'  Sukhrob Nurulloyev (Bahrom Abdurahimov)
71'  Javokhir Sidiqov
74'  Golib Gaybullayev
80'  Javokhir Sidiqov
80'  Javokhir Sidiqov (Jambuli Jigauri)
90'  Matheus Lima
90'  Ойбек Бозоров (Doniyor Narzullaev)
90'  Matheus Lima (Andres Chavez)
62'  Islom Tukhtakhodjaev
77'  Sanjar Tursunov
80'  Sanjar Tursunov (Siavash Haghnazari)
80'  Hurshid Giyasov (Muhammadanas Hasanov)
88'  Vitaliy Denisov (Murat Yermatov)
88'  Mirjamol Kasimov (Asilbek Umirzoqov)

- Биринчидан финал битта учрашувдан иборат. Мен имкониятларни 50/50 баҳолаган бўлардим. "Насаф" ўз майдонида Қаршида ўйнайди. Бу нарса уларнинг фойдасига ишлаши маълум. Стадионда қаршилик мухлислар кўп бўлиши табиий ҳолат. Қаршида футболни яхши кўришади боз устига ўйин кубок финали мақомида. Лекин кубок битта ўйиндан иборат ва юқоридаги деталлар катта аҳамият касб этмаслиги мумкин. Ўйин услуби тарафлама оладиган бўлсак деярли бир-бирига ўхшаш. Тўп назоратига, ўйинни ўз қўлига олишга ҳаракат қилишади. 

- Кўпчиликни ўйлантираётган жиҳат, ОКМКнинг мағлубиятдан кейинги тайёргарлиги. Чунки ОЧЛдаги мағлубият исталган футболчи ва мураббий учун қаттиқ зарба ҳисобланади. "Қизилқум"да ишлаганимда "Пахтакор"га 0:11 ҳисобида мағлуб бўлган эдик. Амалиётимда бундай вазиятга дуч келганман. Ютқаздик ва мен кетиш учун ариза ёздим. Раҳбаримиз Николай Семёнович Дяков аризани қабул қилмаганди. Ўшанда раҳбарият қўллаб-қувватлаган. ОКМКда ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Биринчи ўринда барчасини таҳлил қилиш лозим. Қандай бўлди, нима сабаблар бундай ҳолатга олиб келди. ОКМК раҳбарияти Қосимовга ишонишда давом этса, кейинги мавсумда барчаси бошқача бўлади, деб ўйлайман. Қосимов қандай ишлашни билади. У 4 йил ичида исботлай олди. ОКМК ОЧЛда ўйнашни бошлади. Бу йил жамоа 2та ўйинни ютиб чиқди ва гуруҳ босқичига йўлланма олди.


-  Ўтган ўйин Қосимов учун яхшигина дарс бўлди, дея оламан. Ҳозирда истеъфога чиқариш факт билан қаралганда тўғри бўлади, деб ўйламайман. Мен вақтида бошимдан ўтказганман. Бу ерда раҳбарият ва ҳомийлар қандай муносабатда бўлиши муҳим. Қосимов мағлубиятдан сўнг бу ҳафтани қандай ўтказгани, футболчиларга қандай кўрсатмалар бергани, қандай тайёрлагани муҳим. Кубок финали ОЧЛга йўлланма беради. Шу боис ОКМКда катта мотивация бор. Жамоа тўртинчи ўрин билан мавсумни якунласа, ҳеч нарса бермайди. 

- Энди жамоани ўрнига қарайдиган бўлсак, энг кўп гол урган жамоа ҳам, энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа ҳам ОКМК бўлиб турибди. Агарда жамоа яратган вазиятларини голга айлантирганида барчаси бошқача кўриниш оларди. Балки етакчига айланарди. ОКМКнинг ҳужумда ўйнаши яхши. Лекин орқа чизиқда муаммолари ҳам борлигини инкор қилиб бўлмайди. ОКМКнинг гол уришига, вазиятлар яратишига ишонаман. Лекин ўтказиб юбормайди, деб ишонч билан айтиш қийин. Уларга кейинги мавсумда ҳам имконият берилса, таркибда ўзгаришлар амалга оширилади. Мураббийлар штаби барчасини тушуниб турибди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика