Latest news

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  20 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Игорь Шквирин: “Наманганликларни ажойиб ўйингоҳ билан табриклайман” News

Игорь Шквирин: “Наманганликларни ажойиб ўйингоҳ билан табриклайман”

"Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач, ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Одатга кўра дастлаб ОАВ вакилларининг саволларига меҳмонлар устози Игорь Шквирин жавоб қайтарди: - Биринчи навбатда бундай ажойиб ўйингоҳ билан Наманган вилояти аҳлини жамоамиз аъзолари номидан табриклайман. Ўйин хусусида тўхаталадиган бўлсам, биринчи бўлимда ташаббусга эришдик десак ҳам бўлади. Шундай бўлсада, иккита қарши ҳужум барчасини ўзгартириб юборди.

Айнан шу сабабли дастлабки бўлимда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бердик. Танаффус пайтида Шакер Зуаги ўзини ноқулай ҳис қилганлиги боис уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Баҳснинг иккинчи қисмида эса учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. “Навбаҳор”ни ушбу ғалаба билан табриклайман. Наманганга неча марта келган бўлсам, мухлисларни доимо жамоани қизғин қўллашига ва ўйингоҳни ишқибозлар билан тўлишига гувоҳ бўлганман. Бундай шароитда ўйнаш футболчиларга қўшимча куч бағишлайди. Биринчи бўлимда тўпни кўпроқ назорат қилганлигимиз учун танаффусдан кейин чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Июнь ойида уч-тўрт кун оралиғида ўйин ўтказиш ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Кубокдаги иштирокимиз боис тақвим зич бўлмоқда. Бундай шароитда захира ўриндиғини узунлиги фойда бериши мумкин. Мисол учун “Локомотив” билан жамоамизни солиштирганда бу борада фарқ бор. Айнан шу сабабли асосий юк 13-14 нафар футболчининг чекига тушмоқда. Оғир ўйинлардан кейин тикланиш жуда қийин. Бугун ҳам бундан мустасно бўлмади. Қолаверса, ҳавони дим бўлганлиги ҳам толиқишни келтириб чиқарди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика