Latest news

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Игорь Шквирин: “Локомотив” ҳақли ғалабага эришди” News

Игорь Шквирин: “Локомотив” ҳақли ғалабага эришди”

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган “Локомотив” - “Олмалиқ” баҳсида мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб “кончилар” бош мураббийи Игорь Шквирин иштирок этди.
-   Аввало “Локомотив”ни бугунги ютуқ билан табриклайман, - дея сўз бошлади Игорь Анатольевич. - Шуни айтишим мумкин, рақиб ҳақли ғалабага эришди. “Локо” бизга нисбатан яхши тайёргарлик кўрибди ва буни амалда исботлади. Ҳисоб бундан-да йирик кўриниш олиши мумкин эди. Биз негадир ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Бутун баҳс давомида рақиб дарвозаси томон нари борса бир марта хавфли зарба йўлладик. Ўтказиб юборилган голларда дарвозабон хатога йўл қўйди, лекин футбол жамоавий ўйин эканлигини унутмайлик. Шундай экан, мағлубиятда бутун жамоа айбдор. Ўтган йил Олмалиқда ҳам шу “Локомотив”га ютқазганимизда дарвозабон хатога йўл қўйганди ва ўшанда ҳам Карпенко гол урганди. Бу сафар ҳам Карпенко тўп киритишга муваффақ бўлди, аммо бошқа дарвозабонга.

-   Мақсадмурод Шомуродов нима учун дарвозани қўриқламаяпти?
-   Аввалига у жароҳат олганди, кейин уйига бориб даволаниб келди. У бугунги учрашувга тайёр эди, бироқ мураббийлар штаби билан келишган ҳолда Умид Хонимқуловни танладик.

-   Санжар Шоаҳмедовни нима сабабдан биринчи таймдан сўнг алмаштирдингиз? Бу унинг терма жамоада ўйнагани билан боғлиқми?
-   Чунки у ўзидан кутилган ўйинни умумаан намойиш эта олмади. Санжар ўтган йилги ўйинларининг ҳатто 50 фоизини ҳам кўрсатмаяпти. Биз уни бир йилдан бери терма жамоа бош мураббийига тавсия қилиб келяпмиз. Аммо терма жамоага чақирилди дегунча ўйинида пасайиш юзага келяпти. Шоаҳмедов бугун аслида захирадан жой олиши керак эди, лекин ўйин бошланишига оз вақт қолганида Дарко Станоевичнинг тўсатдан қорни оғриб қолди. Натижада Санжарни мажбуран асосий таркибга киритдик.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика