Latest news

12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  2 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  24 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6

Игорь Шквирин: "Жамоамизга ҳужумда тажриба етишмади" News

Игорь Шквирин: "Жамоамизга ҳужумда тажриба етишмади"

Coca-Cola Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугун қийин учрашув ўтказдик. Айтиш жоиз бўлса, ўйин сифати томонидан ютқазганимиз йўқ. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига иккита гол уришимиз мумкин эди. Юз фоизлик иккита голли вазиятдан фойдалана олмадик. Бу албатта ўзимизнинг хато бўлди. 

"Қизилқум"да 2 та вазият бўлди, улар бундан унумли фойдаланишди. Бизда Элгуша Григалашвили каби ўз имкониятидан фойдаланиб кетадиган футболчи етишмади. Рақиб ҳужкмчиси 2 та имкониятдан 2 та гол урди. Рақибни ютиш учун ўз имкониятингдан фойдаланишинг керак, бундан бошқа йўли йўқ. Ўйинни кўрган бўлсангиз, биз мезбонлардан кўра кўпроқ ҳужум ташкил этдик. Бизга озгина маҳорат етишмади. 

- Ихтиёр Тошпўлатов имкониятларидан фойдалана олмаганига муносабатингиз қандай?

- Айтиб ўтдим, бизга маҳорат етишмади. Демак бизда Григалашвили каби футболчи йўқ экан. Улар имкониятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ.

- Жамоадаги ҳозирги холат қандай?

- Клуб раҳбарияти жамоа учун барча шароитларни яратиб бермоқда, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирамиз. Олдимизда ўйинлар бор, насиб бўлса зиммамиздаги вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз. Ҳозир бизга омад етишмаяпти. Лекин олдиндаги ўйинларда омад ва ғалаба биз томонимизда бўлишига умид қиламиз. Бизни узоқ йўл босиб келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика