Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Игорь Шквирин: "Икки очко йўқотдик" News

Игорь Шквирин: "Икки очко йўқотдик"

"Пахтакор" - "Олмалиқ" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Игорь Шквирин иштирок этди.
"Ўйин яхши бўлди. Учрашувда иккита гол урилди. Жамоамиз ўйин олдидан берган кўрсатмаларимни яхши амалга оширишди. Баҳс сўнггида кераксиз голни ўтказиб юбордик. Ўйлашича, жамоамиз бугун дуранг эмас, ғалабага ҳақли эди. Бугун шогирдларим рақибдан кучли ўйнашди ва "Пахтакор"ни ўйин жиҳатидан доғда қолдирдик. Лекин бугун ғалабани қўлдан чиқарганимиз бироз ранжитди. Бугун икки очко йўқотдик", - дея ўз фикрларини билдирди Игорь Шквирин.

- Захира футболчиларидан жуда кеч фойдаландингиз?
- Менимча ҳамма ўзгаришлар вақтида амалга оширилди.

- Саҳоб Жўраев ҳимоячи бўлишига қарамасдан кўп ўз техникаидан фойдаланади ва футболчиларни алдашга киришиб кетади. Натижада эса тўпни йўқотиб рақиб ҳужумини бошлаб беради. Бу борада Саҳобни огоҳлантирмадингизми?
- Учрашувдан олдин ҳам, танаффусда ҳам Жўраевга бу борада айтгандим. Тўпни ўз жарима майдончамиз олдида ўзида сақламас кераклигини таъкидлагандим. Лекин ҳимоячи биринчи бўлимда барибир хато қилди.

- Учрашув қизиқарли кечмади. Жамоалар бугун жуда секин ўйнашди?

- "Пахтакор"нинг ўйинида кичик инқироз юзага келгандек. Мавсум бошини инобатга олганда, учрашув ёмон кечмади. Биринчи бўлимда учта гол киритишимиз мумкин эди. Бироқ футболчилар юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана  олишмади.

- Ёшлар таркибидан ҳам асосий жамоага ўтган футболчилар борми?

- Жамоамиз акадеямиси ўтган йиллар мобайнида нотўғри фаолият юритганди ва шу боис сўнгги пайтларда ёшлар таркибидан асосий жамоага футболчилар олмадик. Бу борада иш олиб борилмоқда ва яқин орада "Олмалиқ" академиясидан ҳам иқтидорли ёшлар етишиб чиқади деб умид қиламиз.

- Жамоадаги легионерлар хусусида гапириб ўтсангиз?
- Легиогерлар ҳақида гапирадиган бўлсам, олдинги чизиқда Неманья Йованович ўйнади. Ҳимояда Гоголь ўйнамоқда. Бу футболчини яхши биласизлар. Ўртада Кашкавал бор. Уларнинг ўйини ҳақида мавсумдаги илк ўйиндан кейин аниқ бир гап айтиш қийин. Чемпионат ҳали олдинда ва улар ўзларини кўрсатишади деб умид қиламан.

Шаҳбоз Беғамов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика