Latest news

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  2 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  0 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  2 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  23 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади" News

Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"

Таниқли футбол мутахассиси, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Игорь Шквирин БАА билан ўйин олдидан имкониятларни баҳолади.

"Барчасини аввалги босқичдан бошласак. Эрон билан илк саралашдаги ўйинда 0:2 ҳисобида ютқзаётиб ирода кўрсатган эдик. Меҳмонда дуранг ўйнаб қайтилган. Кўрингандики, футболчилар фаолликни ошириши ва ярим ҳимоячиларнинг тезкор қарорлари ҳисобига вазиятдан чиқиб кетишганди. Терма жамоада характер бор. Энди эса бу босқичдаги дастлабки икки баҳсга эътибор қаратамиз. КХДРни 1:0 ҳисобида таслим қилдик. Ҳимояда жарима майдончаси ичида хатолар кузатилди. Улар пенальтини ура олишмади. Лекин яхши қаршилик кўрсатди. Қирғиз Республикаси устидан ғалаба қозондик. Аммо 2 та гол ўтказиб юборганимиз ёқимли бўлмади. Биз ўйинни мутахассис сифатида кўрамиз. Бу эса бошқаларникидан фарқ қилиши табиий. 

Эрон билан битта Машариповда гол уриш учун имконият бўлди ва бу ягоналигича қолди. Гол ўтказмаслик учун ўйнагандек таассурот қолдиришди. Балки руҳий ҳолат шунга мос келгандир ёки кўрсатма. Сардор Азмун битта вазиятда ҳақиқий ҳужумчилардек ўйнади. Дарвозабонимиз тўпларни қайтарди. Агарда, БАА билан ҳам бундай ўйнасак биринчи ўриндан тушишимиз мумкин. Нима учундир аввалги циклдаги Эронга қарши қилган ўйинимизни кўрсата олмадик. Хатолардан керакли хулосаларни чиқарилмаса қимматга тушади. Гуруҳда эса рақобат кучли. Ҳар қандай ҳолатда терма жамоамизга омад тилайман ",- дейди Игорь Шквирин.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика