Latest news

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  2 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  4 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  3 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  6 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  15 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Игорь Сергеев: "Тошкентда кўпроқ гол уришимиз керак эди" News

Игорь Сергеев: "Тошкентда кўпроқ гол уришимиз керак эди"

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев Элит ОЧЛ нимчорак финали доирасида ўтказилган "Ал Ҳилол"га қарши баҳсдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- "Пахтакор" бугун "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди. Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...

- Аламли тарзда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлдик. Ҳозир ҳиссиётларга берилган ҳолда бир нима дейиш нотўғри. Барча хато қилди. Натижадан қониқмадик. Биринчи учрашувда яхши ўйнагандик ва ғалаба қозонгандик. Тошкентда кўпроқ гол уришимиз керак эди, менимча. Бу футбол ва натижадан қатъи назар ҳаёт давом этаверади. Энди ОКМКга қарши кечадиган кейинги баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

- "Пахтакор" Элит ОЧЛни тарк этди. Жамоа энди фақат маҳаллий мусобақаларда иштирок этади. "Пахтакор"нинг Суперлига ва Кубок баҳсларида ўз олдига қўйган мақсадлари қандай?

- Биз ҳар бир мусобақада ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз. Воқеалар қандай ривож олишини вақт кўрсатиб беради. Биз ҳар бир учрашувда майдонга чиқиб, ғалаба қозонишимиз керак. Суперлигами ёки Кубок баҳслари, умуман фарқи йўқ. Жамоадошларим ҳам бундан хабардор. Биз "Пахтакор"миз, ушбу жамоа кучли учликка кириш ёки шунга ўхшаш мақсадлар қўймайди. Биз фақат чемпионликни кўзлаймиз. Максимал натижага эришиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.

- Бош мураббий Педру Морейра учрашувдан сўнг кийиниш хонасида футболчиларга нима деди? Кийиниш хонасидаги атмосфера қандай эди? Тўғри, "Пахтакор" бугун йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди, аммо умумий иштирок кутилганидан яхшироқ бўлди...

- Барча хафа эди, 0:4 ҳисобидаги йирик мағлубият. Бош мураббийимиз майдонда нима бўлганини кўрди ва ҳолатни тушуниб турибди. Бош мураббиймиз нутқ сўзламади. Ҳозир фикр билдириш қийин. Мураббийларимиз бир неча кундан кейин ўйинни таҳлил қилиб чиқишади ва қаерда хатоларга йўл қўйганимизни билиб оламиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди 



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика