Latest news

12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0

Игорь Сергеев провокациялар ҳақида: "Бу Эрон термаси. Улар доим шундай" News

Игорь Сергеев провокациялар ҳақида: "Бу Эрон термаси. Улар доим шундай"

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Эрон термаси билан ўйинда Ўзбекистоннинг иккинчи голи муаллифи Игорь Сергеев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи бўлимда жуда кўп хато қилдик. Иккинчи таймда ўзимизга келиб олдик. Гарчи ғалаба қозона олмаган бўлсак-да, мағлубиятдан қутулиб қолдик, бор кучимизни бериб ўйнадик. Шу сабабли йигитларга браво дея оламан.

- Иккинчи бўлимда захиралар ўйинни кучайтиргани сезилди.

- Бу ерда кўплаб факторлар бор, шу сабабли қайси ёмон, қайси яхши эканлигини санаб ўтирмайман. Биз хато қилдик, Эрон эса хатоларни кечирмайди. Иккинчи бўлимда эса хатолар қилмадик, шу боисдан гол ўтказиб юбормадик. Шукурки, иккита гол уриб, ўйинни олиб чиқиб кета олдик. 

- Бугунги ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Асосийси - мағлуб бўлмаганимиздан мамнунман. Чунки рақиб - осон бўлмаган Эрон термаси. Юқори куч билан ўйнаб, дурангга эришдик. 

- Учрашувда бўлган провокацион ҳолат ҳақида гапирсангиз.

- Бу Эрон. Бу уларнинг бу каби биринчи ўйини эмас, доимо шундай қилишади. Бугун улар янгилик қилишгани йўқ. Улар доимо шундай. Шунчаки бу ҳолатларга тўғри ёндашиш керак.

Rating: +84   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика