Latest news

18:18Хави – МЮ бош мураббийи?!  2 18:00Эрон чемпионати. "Зоб Оҳан" – "Фулад" (онлайн ҳисоб)  4 17:57Суперлига. 2-тур учрашувларининг бошланиш вақти эълон қилинди  0 17:34Расман: Ўзбекистон МТЖ футболчиси Қозоғистонда ўйнайди  2 17:07"Валенсия" 400 млн еврога сотилиши мумкин  8 16:39АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи  0 16:16"Манчестер Сити" февраль ойининг энг яхши футболчисини аниқламоқда. Номзодлар ичида Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор  20 15:42"Барселона" Озарбайжонда академия ташкил қилади  0 15:17Футзал бўйича Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди: БМБ, "Оил Стар" ва СҚБ рақибларини билиб олди  0 15:08Пике 0:0 ҳисобидаги дуранг учун жамоаларга очко бермасликни таклиф қилди  11 14:40Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиб ва совриндорлари мукофот пулларига эга бўлади   0 14:27"Реал" собиқ футболчиси 48 ёшида ҳаётдан кўз юмди  3 14:00Breaking! Корея Республикаси ҳам 2031 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқчи  9 13:36"Месси "Барселона"га қайтишига ишонаман"  3 13:09"Арсенал" ва "Барселона" "Эспаньол" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи  0

Игорь Сергеев: "Мен ҳам ҳар бир ўйинда гол уришни жуда хоҳлайман" News

Игорь Сергеев: "Мен ҳам ҳар бир ўйинда гол уришни жуда хоҳлайман"

Ўзбекистон - Иордания учрашувидаги ягона гол муаллифи Игорь Сергеев ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин қийин бўлди. Иорданияга қарши баҳс ўртоқлик мақомида бўлгани учун тактика ҳам янги эди, таркибда ўзгаришлар ҳам кўп бўлди. Мураббийлар қаерда хато қилганимизни тушунтириб беришади. Энг асосийси ғалаба қозондик", - дейди Сергеев. 

- Голдан сўнг мухлислар томон югурдингиз...
- Голсиз сериям жуда чўзилиб кетганди. Мен ҳужумчиман, мухлислар мендан доим гол кутишади. Мен ҳам ҳар бир ўйинда гол уришни жуда хоҳлайман, барчадан кўра кўпроқ истайман. Аммо баъзида омад келмайди, баъзида ўзимда айб бўлади. Мухлисларнинг танқидларига тайёрман, лекин ҳақорат қилишса бунга ҳеч ким чидай олмаса керак. Олдинги омадсизликлар учун улардан узр сўрайман.

- Кўплаб мухлислар агар Сергеев Жанубий Кореяга гол урса ва биз ғолиб бўлсак барчасини кечиришларини айтишмоқда.
- Кўрдингиз бугун омадим келди ва гол урдим. Худо хоҳласа Жанубий Кореяда ҳам гол уришга уринаман. Ғалабани терма жамоамиздаги барча хоҳламоқда. Насиб қилса юртимизга ғалаба билан қайтамиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика