Latest news

10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  2 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  4 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  2 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  10 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  3 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  8 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  6 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1

Игорь Сергеев Бурак Йилмаз билан бир жамоада ўйнайди News

Игорь Сергеев Бурак Йилмаз билан бир жамоада ўйнайди

Хабар бериб ўтганимиздек, "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев Хитойнинг "Бейжинг Гоан" клубига кўчиб ўтди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Сергеев олти ойлик ижара асосида янги клуби билан шартнома имзолаган. Агар мана шу олти ой ичида ҳужумчи ўзини кўрсата олса, шартнома муддати узайтирилиши мумкин.

Хитой чемпионатида ҳам худди биздаги каби 16та жамоа иштирок этади ва мусобақа Суперлига деб номланади. Сергеев кўчиб ўтган "Бейжинг Гоан" 15та учрашувда 20 очко тўплаган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги турни ўз майдонида 9 июль куни "Тиянжин Теда"га қарши ўтказади. Мана шу ўйинда Сергеев ўз дебютини нишонлаши мумкин.

Мухлисларимизга яхши маълум, мазкур клубда яна бир ҳамюртимиз Егор Кримец ҳам фаолият олиб бормоқда. Эндиликда Игорь Сергеев ҳам шу жамоада ўзини синаб кўради. Яна бир маълумот шуки, "Бейжинг Гоан"нинг ҳужум чизиғида туркиялик ҳужумчи Бурак Йилмаз тўп тепади. Сергеев асосий таркибга кириш учун жиддий кураш олиб боришига тўғри келади ёки бўлмаса иккаласи тандем сифатида ҳаракат қилади.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика