Latest news

22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  4 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  26 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  29 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  53

Игорь Сергеев: "Бу ерда ҳамма нарсани ютишга ҳаракат қиламан" News

Игорь Сергеев: "Бу ерда ҳамма нарсани ютишга ҳаракат қиламан"

"Актобе"нинг янги форварди Игорь Сергеев клуб матбуот хизмати учун ўзининг биринчи интервьюсини берди.

- Игорь, "Актобе"га хуш келибсиз! Қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечиряпсиз? Клубимизга келиш варианти қандай пайдо бўлди?
- Таассуротларим
 фақат ижобий. Бу ерда бўлиш жуда ёқимли. Жамоа бирдам эканлигини, кучли мухлислари борлигини билардим. Етиб келганимда бунга ўзим ҳам амин бўлдим. Жамоа жуда аҳил. Қандай қилиб бу ерда пайдо бўлдим? Агентим фаолиятимни қаерда давом эттиришим борасида бир нечта вариантларни таклиф қилди. Жумладан, Қозоғистондан ҳам вариантлар бор эди. Ростини айтсам, кўнглим "Актобе"га тортди ва мен айнан шу клубни танладим.

- Ўтиш ҳақида кўп ўйладингизми? Ким билан маслаҳатлашдингиз? Якуний қарорни қабул қилишга ким ёрдам берди?
- Яширмайман, жуда узоқ ўйладим. Барча ижобий ва салбий томонларни таққосладим. Мен қарорларни дарҳол ва иккиланмасдан қабул қилишга одатланмаганман. Айрим пайтлада қатъият билан бир қарорга келсам, барибир агентимнинг маслаҳатига қулоқ тутаман. Бу ерда ўйнаган ҳамюртлаим Александр Гейнрих ва Тимур Кападзе билан ҳам маслаҳатлашдим. Улар жамоа, шаҳар ва мухлислар ҳақида фақат яхши нарсаларни айтиб беришди. Такрор айтаман, нима учун эканлигини билмайман, лекин мен "Актобе"ни танладим.

- Қарор қабул қилишда Алексей Бага масаласига ҳам урғу қаратдингизми? Ушбу мураббийнинг фалсафаси билан танишмисиз? У сизга тўғри келадими?
- Бу жуда муҳим. Шубҳасиз, мен учун қаерга боришим ва кимнинг қўл остида ўйнашим муҳим. Бага қаерда мураббий бўлмасин, жамоаси чемпион бўлгани, унинг ёш ва истиқболли мутахассис эканлиги, буларнинг барчаси жуда катта роль ўйнаган. У билан шахсан суҳбатлашиш муҳим эди. Мен жуда таъсирландим. Алексей Анатольевич саводли киши, у нимани хоҳлашини ва унга қандай эришишни билади. Ҳеч бўлмаганда у тўғри ўйлайди. Режа ва стратегия мавжуд. Бу муҳим. Кўплаб мураббийлар бирон бир нарсани айтишади, "чизишади", лекин амалда ҳаммаси бошқача бўлади. Бага ҳайратлантирди. Унга шахсан беришни хоҳлаган барча саволларимга олдиндан жавоб олдим. Шундай қилиб, бу менинг "Актобе"га ўтиш қароримга катта таъсир кўрсатди. Футболга келсак, мен БАТЭ ва "Жальгирис"нинг ўйинларини томоша қилдим. Унинг футболи менга мос деб ўйлайман. Кейинчалик ҳаммаси кўринади...

- Мавсум бошланишидан олдин мухлисларга салом ва тилакларингиз.
- Табиийки, фақат энг яхши тилакларни тилайман. Қўлимдан келган барча ишни қиламан, деб айта оламан. Жамоа олдига энг юқори мақсадлар қўйилган. Мен ҳужумчиман – вазифам гол уриш. Гол ураман – ғалаба қозонамиз. 100% боримни бериб ўйнайман. Мен бу ерда ҳамма нарсани ютишга ҳаракат қиламан! Мухлисларга сабр тилайман. Келинг ва бизга мухлислик қилинг! Ҳаммамиз шаҳарни аввалги мавқеига қайтариш учун ҳаракат қиламиз!

"Актобе" матбуот хизмати

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика