Latest news

02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  2 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  22 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  3 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  1 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  1 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  6 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  19

Игнатий Нестеров: “Энг яхши машғулот бу ўйин” News

Игнатий Нестеров: “Энг яхши машғулот бу ўйин”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби кеча ўз уйида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” дарвозабони Игнатий Нестеров ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор барча жамоадошларим ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда бироз қийин бўлди, терма жамоага айрим футболчилар чақирилганини барча яхши билади. Ушбу ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда 2 кун вақт бўлди. Иккинчи бўлимда жамоадошларим яхши ўйин кўрсатди ва ғалаба қозондик. Рақибимиз биринчи бўлимда бизга муносиб қаршилик кўрсатди. Иккинчи бўлимда улар жисмонан толиқиб қолишди ва 3 та голни ўз дарвозасидан олиб чиқди. Албатта ушбу ўйин “Ал-Айн”га қарши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Бизда ҳар бир учрашувлар ОЧЛ ўйинидан олдин тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Энг яхши машғулот бу ўйин”, - дейди “Локомотив” клуби посбони Игнатий Нестеров.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика