Latest news

02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  20 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  2 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  17 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  8 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  13 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

“Ифтихор” ўз майдонида “Локо”болаларига мағлуб бўлди (тўлиқ шарҳ) News

“Ифтихор” ўз майдонида “Локо”болаларига мағлуб бўлди (тўлиқ шарҳ)

ПРО-лиганинг 24-турида “Ифтихор” жамоаси ўз майдонида “Локомотив-БФК” жамоасини қабул қилди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Биринчи бўлим дастлабки дақиқаларида ҳар икки жамоа вакиллари рақибни ўрганишга киришдилар. Биринчи бўлим ўрталарига келиб меҳмонлар ташаббусни қўлга олишди. “Локомотив-БФК” футболчилари тез-тез “Ифтихор” жарима майдони атрофида хавфли вазиятларни ярата бошладилар. Мана шундай вазиятлардан бирида ҳакам мезбонлар дарвозаси яқинида “Локомотив-БФК” фойдасига жарима тўпи белгилади. Белгиланган жарима тўпини “Локомотив-БФК”нинг 9-рақамли футболчиси Исломбек Шарипов кучли зарба билан голга айлантирди, 0:1. 

Орадан 10 дақиқа ўтиб голдан руҳланиб, кетма-кет ҳужум уюштираётган меҳмонлар яна мезбонлар дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқдилар. Бу сафарги гол муаллифи “Локомотив-БФК”нинг 25-рақамли футболчиси Шахбозбек Авазматов бўлди, 0:2.

Биринчи бўлим якунида мезбонлар ҳужумкорликни оширишган бўлсада, самара келтирмади. Биринчи бўлим 0:2 ҳисобида меҳмонларнинг ҳисобдаги устунлиги билан якунига етди.
Иккинчи бўлимда “Ифтихор” футболчилари анча жонланишди. Рақиб дарвозасини ишғол этиш учун астойдил ҳаракат қилган мезбонларда кўплаб вазиятлар юзага келган бўлсада, кетма-кет ҳужумлар самара келтирмади. Аксинча қарши ҳужумда ўйнаётган “Локомотив-БФК” футболчилари мезбонлар дарвозасига яна бир гол киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйишдия, 0:3. Бу сафарги голга учрашувнинг 50-дақиқасида меҳмонларнинг 11-рақамли футболчиси Арслонбек Султонов муаллифлик қилди.

Шундан сўнг майдон эгалари кетма-кет ҳужум ташкил эта бошладилар. Учрашувнинг 71-дақиқасида мезбонлар рақиб дарвозаси яқинида жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Жаримадан тепилган тўпни дастлаб меҳмонлар посбони қайтарди, қайтган тўпни “Ифтихор”нинг 23-рақамли футболчиси Шохрухбек Юлдашев дарвозага жойлаб қўйди, 1:3
Шундан сўнг мезбонларда яна кўплаб вазиятлар юзага келган бўлсада, улар меҳмонлар дарвозасига бошқа гол ура олмадилар. Учрашувнинг сўнги дақиқалар тўлиқ мезбонлар устунлиги остида ўтди.Учрашув шу тариқа “Локомотив-БФК” жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.           

 

ПРО-лига
24-тур
“Ифтихор” – “Локомотив-БФК” – 1:3 (0:2)  
Ҳакамлар: 
Акмалжон Раҳимов, Шохнур Юлдашев, Достон Раҳмонов.
Заҳирадаги ҳакам: Муҳаммадсултон Фозилов.
Назоратчи – Файзулло Ҳасанов.
Комиссар – Шерзод Ражабов.
«Ифтихор»: 16. Хуршид Муҳаммадов (30. Жавоҳир Қурбоналиев, 71)            5. Шохруҳ Холматов (6. Асадбек Маъмуров, 46)  9. Асадбек Комилов, 10. Дилмуҳаммад Худойбердиев (7. Оятулло Муҳитдинов, 53 ) 13. Умид Матмусаев (19. Шуҳрат Ўринбоев,53) 14. Муҳиддин Юсупов, 17. Нурилло Мирзажонов, 23. Шохруҳ Юлдашев, 25. Илҳом Алибоев, 77. Саид Абдужабборов, 90. Ғиёсжон Турсунов (20. Юрсунали Топволдиев, 10).
Захира: 8. Асрор Тилаволдиев, 18. Аббос Носиров,
«Локомотив-БФК»: 1. Алексей Ким, 2. Аҳмадхўжа Валиев, 5. Фарҳод Маҳамаджонов, 6. Элёр Омонжонов, 9. Ислом Шарипов, 11. Арслон Султонов (14. Иброҳим Қодиралиев, 61) 13. Александр Беляков, 17. Саидмирза Тўхтасинов (21. Қурбонали Эркинов, 90+5) 20. Азизбек Тоҳиров (22. Валерий Акинов, 68) 23. Юсуф Шоимов, 25. Шаҳбоз Авазматов (10. Саидмаҳмуд Ғуломов, 88)
Захира: 16. Санжар Собиров, 24. Иван Жуковский, 26. Сардор Исмоилов.
Огоҳлантиришлар: Хуршид Муҳаммадов (32), Асадбек Комилов (58), Азизбек Тохиров (63), Оятилло Муҳиддинов (63)

Бекзод Толибов тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика