Latest news

16:59Мбаппе Анрига етиб олди  1 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   1 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  6 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  6 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  3 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  11 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3

Ички ишлар вазирлиги ОАВ ва интернетни тун-у кун мониторинг қилади News

Ички ишлар вазирлиги ОАВ ва интернетни тун-у кун мониторинг қилади

Вазирлар Маҳкамаси «Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор имзолади.

Бу ҳақда "Daryo" "UzDaily"га асосланиб хабар бермоқда.

Ҳужатга мувофиқ, Ўзбекистон ИИВ тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш хизмати; Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармалари матбуот гуруҳлари негизида матбуот хизмати ташкил этилади.

Матбуот хизмати тизимида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тузилади. Ушбу бошқарма бошлиғи лавозимига кўра, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг матбуот котиби ҳисобланади.

Матбуот хизмати тизимига «Ўзбекистон Республики Ички ишлар вазирлигининг «Постда» — «На посту» газеталари ва «Қалқон» — «Шит» журналлари бирлашган таҳририяти киради.

Қарорда таъкидланишича, ИИВ матбуот хизмати оммавий ахборот воситалари ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи материалларини тун-у кун мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлайди, нотўғри хабар ёки ички ишлар органлари обрўсига путур етказувчи материалларга зудлик билан муносабат билдиради.

2017 йил 1 декабргача бўлган муддатда жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган жиноят ва воқеаларни ўз вақтида ва ишончли ёритиш тартибини тасдиқланади, шу жумладан, ички ишлар органларининг мазкур масалалар бўйича ваколатли масъул ходимларининг эфирга чиқишлари ташкил этилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика