Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Иброҳимҳалил Йўлдошев: “Осиё чемпионати Ўзбекистонга бежизга берилмаганини исботламоқчимиз” News

Иброҳимҳалил Йўлдошев: “Осиё чемпионати Ўзбекистонга бежизга берилмаганини исботламоқчимиз”

Отабек Ғуломхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичидаги турнирдан олдин пойтахтимизда йиғилди.

Мазкур йиғин доирасида БААлик тенгқурларига қарши майдонга тушишди. Ўртоқлик мақомида ўтган ўйиндан кейин фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Иброҳимҳалил Йўлдошевдан сайтимизга интервью олдик.

- Иброҳим, биринчи галда ўйин ҳақида фикрингизни билдириб ўтсангиз?
- Кутганимиздек яхши ўйин бўлди. Режамиз рақиб жарима майдончаси ичида кўпроқ ҳужум қилиш ва босим уюштириш эди. Менимча буни уддасидан чиқдик. Улар ҳимояга таянган ҳолда, бизга қаршилик кўрсатишга интилишди. Саудия Арабистонига аъло кайфиятда йўл олаяпмиз. Насиб қилса ишончли ғалабалар билан юртимизга қайтамиз.

- Бу ўртоқлик учрашувининг муҳимлик даражаси қандай эди?
- Биринчи галда Осиё чемпионати саралаш баҳсларига муносиб тайёргарлик кўриш учун бу учрашув ташкил этилди деб ўйлайман. Бу мусобақадан олдинги сўнгги йиғин ҳисобланади. Барча футболчилар бир-бирлари билан ўзаро чиқишиб олишлари муҳим.


Иброҳимҳалил Йўлдошев (№6)


- Биринчи бўлимга қараганда, иккинчи бўлимда амирлик футболчилар дарвозамиз олдида кўпроқ ҳужум ташкил қилишди. Сўнгги дақиқалардагина бироз эркин ўйнадик. Буни нима билан изоҳлайсиз?
- Икки хил тайм бўлди. Биринчи таймда уларга прессинг қилдик ва гол киритдик. Албатта, орадаги фарқни қисқартириш учун рақибимиз катта куч билан олдинга ўтди. Кейинчалик, яна устунликни қўлимизга олдик. Захирадан тушганлар ҳам ўйинни кучайтиришга ёрдам берди.

- Кўряпмизки,жамоадаги футболчиларни ўзига бўлган ишончи ўта юқори. Бу мусобақа давомида ҳалал бермайдими? Ҳар нарсада меъёр бўлгани мақул менимча...
- Бизда жамоавий футбол шаклланган дея оламан. Футболчилар майдонда ҳамжиҳатликда тўп тепишади. “Бунёдкор” ёки “Пахтакор” деган нарса йўқ. Барчамиз бир оиламиз.

- Кейинги йили Осиё чемпионати юртимизда бўлиб ўтишини инобатга олсак, Саудия мезбонлик қиладиган мусобақада жамоа нима мақсадда иштирок этади?
- Кўпгина танишларимиз, дўстларимиз шундай савол билан мурожаат қилишмоқда. Олдиндаги турнир кераксиз демаган бўлардим. Чунки, Осиё чемпионати мамлакатимизга бежиз берилмаганини айрим инсонларга ва мухлисларга исботламоқчимиз.


Абдулазиз суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика