Latest news

22:20Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  36 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  0 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  29 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  9 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  71 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0

Иброҳим Отахонов: “Жамоавий ўйин ғалабамиз омили бўлди” News

Иброҳим Отахонов: “Жамоавий ўйин ғалабамиз омили бўлди”

Олий лиганинг 16-туридан ўрин олган “Андижон” – “Пахтакор” (1:0) учрашувининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган Иброҳим Отахонов ўйин якунлангач ўз фикрларини билдириб ўтди.
Айтиш керакки, Отахонов “championat.asia” сайтининг рамзий терма жамоасидан ўрин олди.

- “Пахтакор”га қарши баҳсга фақат ғалабани кўзлаб чиққандик. Чунки мухлисларимиз муваффақиятли ўйинларни соғиниб қолишганди. Ҳамма йигитлар бир ёқадан бош чиқариб, астойдил мехнат қилди. Бу эса ғалабамиз омили бўлди. Таркибимизда яққол бир етакчи ўйинчи йўқ. Лекин ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Иштиёқ ҳам юқори бўлди.

- Очиғини айтсам, “Пахтакор”дан бундан-да кучлироқ ўйин кутгандим. Тан олиш керак, аввалги “Пахтакор” билан ҳозиргисини фарқи бор. Айни дамда уларда асосан ёшлар ўйнамоқда. Лекин ўйини яхши шаклланган.

- Тур рамзий терма жамоасидан ўрин олишимни кутмагандим. Бу ҳақда жамоадошларим хабардор қилди. Албатта бундай эътирофдан хурсанд бўлдим. Келгуси баҳсларда ҳам жамоага қўлимдан келганича ёрдам беришга харакат қиламан – дейди Иброҳим Отахонов.

"Андижон" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика