Ибрагимовичнинг шифокори: "Златан имкон борича узоқроқ даволанишини хоҳлайман"
03 oct 2017 12:05
News
Ибрагимовичнинг шифокори: "Златан имкон борича узоқроқ даволанишини хоҳлайман"
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг шифокори Фредди Фу ўйинчининг тикланиш жараёнини тезлаштириш керак эмаслигини айтиб ўтди.
"Бундай жароҳатлар тўлиқ тикланиш учун ҳамиша вақт талаб қилади.
Албатта, Златан жуда кучли, лекин футбол яккама-якка курашни талаб этадиган спорт тури ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, мен Златаннинг имкон қадар узоқроқ даволанишини хоҳлайман. У мутлақо тўлиқ тайёр бўлган ҳолда майдонга қайтиши лозим. Ўйинчи жароҳатдан муддатидан олдин қайтган ва бу якунда ёқимсиз ҳолат билан тугаган пайтлар бўлади. Унга ҳали вақт керак", - деди жаноб Фу.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments