Latest news

00:10Жамшид Саидов: "Дарвозамизга киритилган илк гол кулгули бўлди, иккинчисида эса тўпни ўз дарвозамизга киритиб қўйдик"  0 23:2436 ёшли Марсело клубсиз қолди  2 22:58Лига 1. "Ланс" меҳмонда ПСЖга минимал ҳисобда мағлуб бўлди, Ҳусанов 60-дақиқада қизил карточка олди  65 22:45РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Спартак"ни қабул қилмоқда, Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  2 22:41Икарди Ванда билан қайта бирга бўлиш учун Аргентина чемпионатига қайтишга тайёр  7 22:00А Серия. "Ювентус" "Удинезе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:57АПЛ. "Ливерпуль"дан камбэк, "Ман Сити" эса меҳмонда мағлубиятга учради  14 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  9 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  8 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  8

Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" News

Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва "Қайрат" клуби футболчиси Иброҳимҳалил Йўлдошев сайтимизга интервью берди

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлади. Ушбу мусобақа ва дастлабки рақиб ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Олимпиячилар ўртасидаги Осиё кубоги ҳар доим жуда қизиқарли ва курашларга бой бўлган мусобақа. Ўзбекистон ҳам ушбу мусобақа анча муффавақиятли тарзда қатнашиб келган. Олтин ва кумуш медаллирини қўлга киритганмиз. Кечаги учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам, Малайзияга қарши бироз қийналдик. Ўзи биринчи учрашувлар ҳар доим қийин ва маъсулятли бўлади. Малайзи терма жамоаси ҳам анча яхши жамоа эканлигини исботлади. Улар тўпни яхши назорат қилишди. Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Кейинги учрашувларда буни исботлашимиз керак.

- Олимпия терма жамоалари орасида қайси жамоани кучли дея эътироф эта оласиз ва қайси жамоа вакилларини мусобақа фаворити дея кўрсата оласиз?

- Менинг фикримча, Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари мусобақа фаворити ва Осиё минтақасида энг кучлилардан бири. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам фаворит дея оламан. Ўтган йили ўтказилган Осиё ўйинларида айнан шу уч терма жамоа медалларни қўлга киритганди. Мусобақа энди бошланди, биринчи турнинг ўзидаёқ қайсидир терма жамоани яққол фаворит сифатида кўрсатиш қийин.

- Янги мавсумда жамоангиз ўзгартирдингиз ва Қозоғистоннинг энг кучли жамоаларидан бири "Қайрат" клубида ўйнамоқдасиз. Янги жамоангизга кўникиш жараёни қандай кечмоқда? "Қайрат" жамоасининг мақсад ва режалари қандай. "Қайрат" ҳозирги кунда Қозоғистон миллий чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва ҳали мағлубиятга учрагани йўқ?

- Жамоага яхши қўшилдим деб ўйлайман. Жамоа ўзимга жуда ёқди. Жамоадошларим ҳам илиқ кутиб олишди. Бош мураббийга ҳам миннатдорчилик билдираман, сабаби у менга ишонди ва кўп имконият бермоқда. Эски жамоамда сўнги олти ой давомида ўйин амалиётига эга бўлгамаганимга қарамай барча учрашувларда асосий таркибда ўйнаяпман. Қозоғистон чемпионати ҳам етарлича кучли экан. "Ордабаси", "Астана", "Қайрат" ва "Актобе" каби жамоалар маҳаллий чемпионатнинг энг кучли клублари ҳисобланишади.

- Қозоғистон чемпионати энг қизиган палласига кирмоқда, аммо шунга қарамай сиз клубингиздан рухсат олдингиз ва олимпия терма жамоаси иҳтиёрига етиб келдингиз. "Қайрат" жамоасидан рухсат олиш қанчалик қийин бўлди?

- Клубимдан рухсат олиш жуда қийин. Осиё кубоги ФИФА кунларида ўтказилмаётгани сабаб, муаммоларга дуч келдик. "Қайрат" мени қўйиб юбориш ниятида эмас эканлигини олдиндан айтди. Лекин ЎФА икки-уч маротаба музокара ўтказди ва рад жавобини олди. Бироқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси охиригача ҳаракат қилди ва якунда келишувга эришилди. Шу сабаб терма жамоа иҳтиёрига келиб қўшилди. Асосий таркибда ўйнаётганим туфайли бош мураббий ҳам Осиё кубогига боришимга қарши эди, аммо ЎФА келишувга эриша олди.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика