Latest news

16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  1 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  2 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  18 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  14 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  4 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Ушбу қарама-қаршиликда фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  10 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1

Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман" News

Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"

Доминикан Республикаси олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ибаи Гомес Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан мамлакат футбол федерацияси томонидан ташкил этилган видеоконференцияда иштирок этди.

Ибаи Гомес ўз жамоасининг Олимпиада турнирининг чорак финалига йўл олишига "тўлиқ" ишонишини айтди.

"Жамоа бундан 15 кун аввал Францияга ўйинга қараганда (0:7 ҳисобидаги мағлубият) ўз динамикаси ва менталитетини ўзгартирди. Бизда имконият бор ва ўз имкониятимиздан фойдаланишимиз керак. Испания Мисрни мағлуб этишига ҳам умид қиламиз. 

Испанияга қарши пухта тайёргарлик кўрган эдик, аммо қизил карточка ўйинни ўзгартирди. Биз яхши ҳаракат қилдик, рақибга голли вазиятлар яратишга деярли имкон бермадик. Шогирдларим айтилган вазифаларни бажаришди. Испанияга қарши ўйинда кўп куч сарфладик, йигитларда бироз чарчоқ бўлишига қарамай, улар бўлажак тўқнашувга тайёр. Бироқ Бордо шаҳридан Парижга йўл олишимиз якшанба куни машғулот ўтказиш имкониятидан маҳрум қилди.

Бизда тарих яратиш имконияти мавжуд. Руҳан ва жисмонан тикланишга ҳаракат қиламиз. Биз фақат ва фақат ғалаба қозонишимиз керак, шу боис ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам таваккалга қўл урамиз. Майдонда аниқликка урғу бериб, фаол прессинг уюштиришга ҳаракат қиламиз.

Испания Мисрни мағлуб эта олади деб ўйлайман, бироқ, аввало, биз ўз вазифамизни бажаришимиз керак. Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратамиз. Қарама-қарши жуфтлик беллашувига эътибор бермасликка ҳаракат қиламан.

Биз бўлажак ўйин учун ўзгаришлар қилдик, бунга эртага гувоҳи бўласиз. Эртага таваккал қиламиз. Ўйлайманки, футболчилар нимага қодирлигини майдонда кўрсатади. Ишонаманки, ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишни уддалаймиз", деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Доминикан Республикаси учрашуви 30 июль куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.


Аввалроқ терма жамоа сардори Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика