Latest news

01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  5 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  4 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  16 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  6 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  13 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  98 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0

Ҳуссам Ҳассан Иорданиянинг Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди News

Ҳуссам Ҳассан Иорданиянинг Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди

Иордания миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳуссам Ҳассан 6 ҳамда 10 сентябрь кунлари Ўзбекистонга қарши кечадиган ЖЧ-2014 саралаш плей-офф учрашувларида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Иордания миллий терма жамоаси Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014 саралаш плей-офф учрашувларига тайёргарлик кўриш мақсадида 27 август куни навбатдаги йиғинини бошлади. Иордания миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳуссам Ҳассан ушбу йиғинга жами 26 нафар футболчини таклиф қилган.

Таъкидлаш лозим, Иордания терма жамоаси делегацияси 10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви учун 7 сентябрь куни чартер рейс билан Тошкентга етиб келади. Иордания терма жамоаси делегациясига Иордания Футбол Уюшмаси президенти Шаҳзода Ҳуссаин Али бин Ҳуссаин раҳбарлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтса, жавоб учрашувига 10 сентябрь куни Тошкент мезбонлик қилади.

Иордания миллий терма жамоасининг йиғинига таклиф этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Лоай Амира, Аҳмад Абдул Саттор, Муаттаз Ясин
Ҳимоячилар: Анас Бани Ясин, Муҳаммад Мустафо, Муҳаммад Демейри, Удай Заҳрон, Иброҳим Завара, Босим Фтахи, Шоди Абу Хаш-Хаш, Саид Муржан, Абдул Раҳмон
Ярим ҳимоячилар: Ҳассан Абдул Фаттоҳ, Удай, Аҳмад Мусааб, Амир Дийб, Абдулла Дийб, Муҳаммад Хайр, Ҳалил Бани Аттия, Абу Мунир, Аднан.
Ҳужумчилар: Аҳмад Самир, Удай, Тоир, Аҳмад Ҳайил, Баҳа Абдул Раҳмон.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика