Latest news

23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  2 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  8 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  3 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11

Ҳусниддин Ғофуров: «Йеличич билан серб тилида гаплашяпман» News

Ҳусниддин Ғофуров: «Йеличич билан серб тилида гаплашяпман»

Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Яқинда «темирйўлчилар» сўнгги йилларда Сербия чемпионатида фаолият олиб борган ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуровни ўз сафларига қўшиб олиб, у билан икки йиллик шартнома имзолашганди.

Ғофуров янги жамоасида 19-рақам остида ҳаракат қилади. Биз Ҳусниддиндан интервью олдик.

- Ҳусниддин, трансферингиз қай тарзда амалга ошди?

- Бу осонликча рўй берди, деёлмайман. Ўзига яраша қийинчиликлари бўлди. Боиси, менда бошқа таклифлар ҳам етарли эди. Ана шу таклифларни обдон ўрганиб чиққач, «Локомотив»ни танладим.

- Сербия клуби билан шартномангиз якунлангандими? Улар осонликча қўйиб юборишдими?

- Битим муддати ҳали якунига етмаганди. Лекин биз клуб раҳбарияти билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилдик.

- «Локомотив» вариантини танлашингизда қайси омил асосий сабаб бўлиб хизмат қилди?

- Вариантлар орасида «Локомотив» энг идеали. Ваҳоланки, бошқа хориж клубида ҳам пайдо бўлишим мумкин эди.

- «Локомотив»дан ташқари яна қайси жамоа ҳақида кўпроқ ўйладингиз?

- Энди бу ҳақда гапириш бефойда бўлса керак. Камида Сербияда қолардим.

- Янги клубингизда рақобат жуда кучли бўлади. Бу ҳақда ҳам ўйлаб кўрдингизми?

- Мен рақобатдан қўрқмайман. Аксинча, унинг борлигидан ҳамиша хурсанд бўлганман.

- Сербияда ўтган йилларингиз ҳақида умумий фикр билдирсангиз.

- Мен бу онларни узоқ вақт эслаб қоламан. Фаолиятимдаги ёрқин дамлар Сербия чемпионатида ўтди, деб бемалол айта оламан. У ерда жуда яқин инсонларим бор. Албатта, вақт топилди дегунча Сербияга бораман.

- Адашмасак, маҳаллий тилни ҳам яхшигина ўзлаштириб олгандингиз?

- Ҳа, худди шундай. Бу менга «Локомотив»да ҳам асқотяпти. Бош мураббий билан серб тилида гаплаш­япмиз.

- Сизни Йеличичнинг шахсан ўзи таклиф қилдими?

- Очиғи, буни билмайман. Агентлар менга «Локомотив»дан таклиф бўлаётганини айтишганди.

- Агентингиз европалик эди. У мазкур жараёнда иштирок этдими?

- Ҳа, қатнашди.

- Ўзбек футболидаги ўзгаришларни кузатиб боряпсизми?

- Ҳар куни интернет ҳамда Ўзбекис­тондаги дўстларим орқали футболимизда бўлаётган янгиликларни кузатиб боряпман. Албатта, ҳайратдаман. Футбол бир жойда туриб қолмаслиги керак. Ўзгаришларнинг бўлгани яхши. Энг муҳими, улар футболимиз тараққиёти учун хизмат қилсин.

- «Локомотив» тўғридан-тўғри ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади. Бу мусобақани сабрсизлик билан кутаётган бўлсангиз керак?

- Бўлмасам-чи. Бу мен учун янги турнир, ўзига хос чақирув бўлади. Нафақат, ОЧЛ, балки Суперлига ва кубок баҳсларини ҳам интиқ бўлиб кутяпман. Умуман олганда, «Локомотив» либосида тезроқ расмий ўйинда майдонга тушмоқчиман.

- Бу йилги мавсумда «Локомотив»­га асосий рақиб сифатида «Пахтакор»ни кўряпсизми?

- Фақат «Пахтакор» эмас. «Бунёдкор» ва «Насаф» жамоалари ҳам чемпионлик учун кураш олиб боришади. Бир нарсани аниқ биламан, янги мавсумда жамоалар ўтган йилги ўринларидан яхшироқ натижа қайд этишади.

- Ўн иккита жамоанинг қолдирилгани яхши бўлдими?

- Буни вақт кўрсатади. Балки, яхшиликкадир. Ҳар қандай ўзгариш жамоатчилик томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлиб келган. Масалан, Сербия чемпионатида 16та жамоа иштирок этади. Лекин Ўзбекистонда бўлгани каби у ерда ҳам пешқадам қолган таъқибчиларидан сезиларли даражада ўзиб кетган.

Фақат фарқи, иккинчи ва учинчи ўриндаги жамоалар ўртасидаги очко тафовути катта. Жамоалар сонининг кам бўлиши чемпионатда рақобатни кучайтиради. Айниқса, суперлиганинг иккита босқичда ўтказилиши чемпионат савияси янада ошишига сабаб бўлади.


Манба. "Интерфутбол" газетаси

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика